

Бу баҳсгача Зинедин Зидан шогирдлари 10 февраль куни "Реал Сосьедад" билан ўйнашади.
"ПСЖга қарши учрашувдан олдин "Реал Сосьедад" билан ўйин бор. ПСЖ билан баҳс яқинлашмоқда, аммо биз учун ҳамма ўйинлар муҳим. Зидан айтганидек, энг муҳим учрашув - навбатдагиси. ПСЖ ҳақида кейин ўйлаймиз" - дейди Бутрагеньо.
"Реал" ва ПСЖ ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашуви 14 февраль, жавоб ўйини эса 6 март куни бўлиб ўтади.



