Бускетс: "Барселона"га ғалаба керак эди"
21 ноя 2021 08:37
Янгиликлар
Бускетс: "Барселона"га ғалаба керак эди"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Сержи Бускетс "Эспаньол"га қарши ўйиндан кейин (1:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жуда муҳим ғалаба. Биз осон бўлмаган вазиятдамиз. Шунинг учун ўз майдонимизда кучли ўйин кўрсатишимиз керак.
Биринчи бўлимда ҳам гол уришимиз мумкин эди. Аммо ҳисоб адолатдан. Чунки уларда ҳам учта ажойиб вазият бўлганди ва ушбу ҳолатда бизга омад кулиб боқди.
Янада кучайимиз ва янги фалсафага мослашишимиз учун бу ғалаба бизга керак эди.
Ўйин якунида рақиб вазиятлар ярата бошлади. Биз сифатли ҳимояланишимиз керак. Ҳозир ёшларга эътибор қаратишнинг айни пайти. Клубда баъзан кучли футболчилар кўп бўлади, баъзида кам. "Барса"дек клуб учун яхши академия зарур. Айниқса ҳозир янги футболчилар билан шартнома тузиш қийин бўлган даврда", - деди Бускетс.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар