

"Бу директорлар кенгашининг қарори эди. Ким келишидан қатъий назар, ҳар қандай ижобий ўзгаришга ишонамиз.
Ҳар бир мутахассиснинг ўз услуби ва футболга қараши бор. Эрнестонинг қилган ишларидан миннатдормиз ва Сетьен билан ҳам ишлашдан мамнунмиз.
"Барселона" жорий мавсум барча совринларга эга чиқишни хоҳлайди", - дейди Бускетс.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Барселона" Ла Лига 20-тур доирасидаги "Гранада"га қарши учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



