

“Қалдирғочлар”нинг расмий машғулоти “Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви ўтказиладиган “Қирол Фаҳд” стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00да (Тошкентда 21:00 бўлади) бошланди. Унда жамоамиз делегацияси билан Ар-Риёдга олиб келинган барча 19 нафар футболчи тўлиқ иштирок этди.
Сергей Лушчан олиб борган тайёргарлик жараёнида футболчиларга ортиқча юкламалар берилмади. Енгил чигалёзди машқлар бажарилди. Шунингдек, жарима зарбалари тепиш борасида шуғулланилди. Ҳамма футболчилар соппа-соғ ва эртанги баҳсга шай ҳолатда туришибди.
Қуйидаги ҳавола орқали “Бунёдкор”нинг “Қирол Фаҳд” стадионида ўтказган расмий машғулоти видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.



