“Бунёдкор”нинг 423 дақиқалик “қуруқ” сериясига “Динамо” барҳам берди

Narzulla Saydullayev
7 окт 2013, 11:06
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби олий лигада охирги тўртта ўйинда гол ўтказмаган эди.
21-турда Самарқанднинг "Динамо" клуби вакили Фаррух Шотурсунов голсиз серияга барҳам бера олди.

Охирги марта "қалдирғочлар" дарвозасига 17 август куни "Металлург" футболчилари гол уришганди. Ўша ўйиннинг 34-дақиқасида Руслан Вагапов томонидан киритилган тўпдан сўнг тўртта жамоа "Бунёдкор" дарвозасига йўл топа олмади.

"Бунёдкор"нинг "қуруқ" серияси жами 423 дақиқа давом этди.

“Бунёдкор”нинг охирги 5та ўйини:
"Металлург" - "Бунёдкор" 2:3
"Бунёдкор" - "Нефтчи" 1:0
"Шўртан" - "Бунёдкор" 0:0
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 5:0
"Бухоро" - "Бунёдкор" 0:0
"Бунёдкор" - "Динамо" 4:1

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›