“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви чипталари сотувда

Narzulla Saydullayev
13 мар 2016
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 16 март куни Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида Эроннинг “Зоб-Аҳан” клубини қабул қилади.

“Бунёдкор” стадиони маъмурияти “Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви чипталари сотуви бошланганлигини маълум қилади.

Унга кўра, чипталар икки хил тоифада сотувга чиқарилган: 1-ТОИФА – 15.000 сўм, ВИП – 35.000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви 16 март куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcbunyodkor.com