

Биринчи даврани "Бунёдкор"да ўтказган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев эндиликда "Қизилқум" футболчиси ҳисобланади. Футболчи дастлаб "Нефтчи"нинг Тошкентда олиб бораётган йиғинида кўриниш берганди.
Дилшод Жўраев бу мавсум "Бунёдкор" либосида Суперлигада 11та, Ўзбекистон кубогида 3та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасини 1 маротаба ишғол қилди.




