UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  2 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4

“Бунёдкор”-2006 Барнаулда иккинчи бўлди. Биринчи – “Динамо” М, “Локомотив” М - учинчи Янгиликлар

“Бунёдкор”-2006 Барнаулда иккинчи бўлди. Биринчи – “Динамо” М, “Локомотив” М - учинчи

13-18 август кунлари Россиянинг Барнаул шаҳрида Геннадий Смертин хотирасига бағишланган халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Геннадий Иванович Смертин - машҳур футболчилар, ака-ука Евгений ва Алексей Смертинларнинг отаси 2016 йилнинг март ойида вафот этганди. 2016 йили ушбу хотира турнирининг дастлабкиси ташкил этилган (2004-2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасида “Олтой” жамоаси ғолиб чиққан эди). Ўтган йили эса 2005 йилда таваллуд топганлар орасида Москванинг “Динамо” жамоаси зафар қучганди. Бу йилги беллашувларга 2006 йилда туғилган ёш футболчилар жамланишди.

Олтой ўлкасининг бош шаҳри, ўзи туғилиб ўсган Барнаулда Алексей Смертин очган футбол мактабининг майдонларида ўтказилган баҳсларда олти жамоа иштирок этди: “Олтой” (Барнаул), “Локомотив” (Москва), “Динамо” (Москва), “Бунёдкор” (Ўзбекистон), “Альбирекс Ниигата” (Япония) ҳамда “Дэсунг” (Жанубий Корея).

Мураббий Улуғбек Боқиев қўл остидаги ёш “қалдирғочлар” 5 учрашувдан тўрттасида ғалаба қозонишди. Асосий рақиб – Москванинг “Динамо” жамоаси билан кечган ўйинда дуранг қайд этилди. Натижада, Улуғбек Боқиев шогирдлари 13 очко билан фақат тўплар нисбатигагина кўра мусобақада иккинчи ўринни эгаллашди. Учинчи поғонани “Локомотив” (Москва) банд этди, мезбонлар жамоаси “Олтой” эса тўртинчи бўлди.

“Бунёдкор”-2006 қайд этган натижалар ва якуний турнир жадвали:
“Бунёдкор” - “Олтой” 3:1
“Бунёдкор” - “Дэсунг” 7:1
“Бунёдкор” - “Динамо” 1:1
“Бунёдкор” - “Локомотив” 1:0
“Бунёдкор” - “Альбирекс Ниигата” 3:2



Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Динамо М

5

4

1

0

23-2

13

2

Бунёдкор

5

4

1

0

15-5

13

3

Локомотив М

5

3

0

2

17-5

9

4

Олтой

5

2

0

3

17-10

6

5

Альбирекс Ниигата

5

1

0

4

6-26

3

6

Дэсунг

5

0

0

5

2-32

0


Ушбу мусобақада “Бунёдкор” академияси ёшлар жамоаси муносиб иштирок этиб, турнир сенсацияси деган номга лойиқ топилди. Шунингдек, мусобақа ташкилотчилари томонидан турнирнинг энг яхшилари сифатида икки нафар футболчимиз тақдирланди. “Энг яхши ҳимоячи” деб Ислом Анваров топилган бўлса, “Энг яхши ярим ҳимоячи” соврини Шамсиддин Турсунмаҳамадовга топширилди.

Барнаулда тўп сурган “Бунёдкор” U-12 жамоаси таркиби билан танишинг:
БОШ МУРАББИЙ 
- Улуғбек Боқиев
Мураббий – Ғулом Ҳалимтоев
Дарвозабонлар
Муслимбек Абдуманнопов (03.03.2006)
Ҳасан Каримов (05.07.2006)
Ҳимоячилар
Азизбек Алиқулов (08.01.2006)
Ислом Анваров (19.04.2006)
Аюбхон Асроров (27.06.2006)
Отабек Болтаев (21.06.2006)
Ҳусан Каримов (05.07.2006)
Акмал Раҳимов (22.04.2006)
Азизбек Тўлқинбеков (10.02.2007)
Ярим ҳимоячилар
Абдураҳмон Абдусаматов (01.07.2006)
Миржалол Азимов (08.01.2006)
Озод Аҳмедов (12.04.2006)
Абдулҳамид Икромов (21.07.2006)
Шоҳруҳ Қаҳҳоров (05.08.2006)
Шамсиддин Турсунмаҳамадов (02.10.2006)
Ҳужумчилар
Муслим Жамолиддинов (06.08.2006)
Жаҳонгир Исомиддинов (30.01.2006)
Абдураҳим Исмоилов (29.03.2006)


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика