

Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "қалдирғочлар" сўнгги бор "Сўғдиёна" майдонида 2018 йил Миржалол Қосимов устозлигида ортга ғалаба билан қайтган. Кейинги 4та баҳсда мезбонлар 2 бор уч очкога эга чиққан бўлса, яна 2та беллашувда томонлар муроса кўчасини танлаган.
12.05.2018. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 1:2
10.03.2019. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 2:1
20.08.2020. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 3:3
16.09.2021. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 0:0
01.08.2022. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 2:0
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги ўйин эртага 14:00да "Зомин" стадионида бўлиб ўтади.




