

“Қалдирғочлар” Қўқоннинг “Қўқон‑1912”жамоаси ҳужумчиси Филип Райевацга қизиқиш билдиришяпти. Ҳозирда футболчи Сербияда хордиқ чиқармоқда ва тез орада қўқонликлар машғулотига келиб қўшилиши керак.
“Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг айтишича, Райевац катта эҳтимол билан мавсумни Қўқонда бошлайди. Филип жароҳати бўлишига қарамай, ўтган мавсум олий лигада 7та гол киритган эди.




