UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26«Эвертон» «Ливерпуль» ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Иско: "Асенсио ва Себальос бироз сабр қилишсин"  2 14:15Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 14:14Моуриньо кетади  7 13:45Льорис: "Реал" фақат Роналдудан иборат эмас"  8 13:43Чемпионлар лигаси. "Челси" - "Рома" ва бошқа ўйинларнинг ҳакамлари маълум  1 13:28Биринчи канал энг яхши халқ шарҳловчиси учун танлов эълон қилди  16 13:24ОЧЛ. Ярим финал баҳси "Спорт" ТВ орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади  7 13:13ОЧЛ. Бранко Иванкович 0:4 ҳисобидаги мағлубият йўққа чиқишига ишонмоқда   1 13:10Бен Фостер жуда кулгули тарзда жароҳат олди  1 12:39"Уотфорд" АПЛ тарихига кирди  10 12:14"Қўқон-1912": “Навбаҳор”га қарши тайёргарлик бошланди  18 12:00Olamsport: Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари, бокс бўйича Осиё чемпионати мезбони маълум  4 11:46Роппа-роса 8 йил аввал майдондаги буюм гол урилишига сабабчи бўлган (ФОТО+ВИДЕО)  8 11:42Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Setanta Sports, Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  13

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳси олдидан. Хайрулла Холиқов: “Қосимовсиз ўтадиган ўйин” Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳси олдидан. Хайрулла Холиқов: “Қосимовсиз ўтадиган ўйин”

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашуви билан олий лиганинг 3-турига старт берилади.
Бу турдан ўрин олган бошқа ўйинлар шанбага қўйилган. “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” ўртасидаги ўйин турнир жадвали пешқадамлари ўртасидаги тўқнашув ҳисобланади.

Айни пайтда ҳар иккала жамоа ҳисобида 6 очкодан мавжуд. “Олмалиқ” аввалги икки турни ўз майдонида ўтказиб, “Металлург” (3:2) ва “Сўғдиёна” (4:2) устидан ғалаба қозонди. Демак, бугунги баҳс жамоанинг жорий чемпионатдаги илк сафари бўлади.

“Бунёдкор” эса ўз майдонида “Қизилқум”ни 2:1, сафарда “Машъал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва шу тариқа 6 очко жамғарди. Фақат тўплар нисбатига бўйича “Олмалиқ” турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги беллашувни “Бунёдкор” бош мураббий Миржалол Қосимовсиз ўтказади. Чунки Қосимов миллий терма жамоа устози сифатида Австралияга кетганди ва бизга маълум бўлишича, мураббий у ердан тўғри Эронга йўл олади. Чунки “Бунёдкор” ОЧЛнинг кейинги турини сафарда “Фулад”га қарши ўтказади.

“Олмалиқ” аввалги икки ўйинда 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборди. Бу эса жамоанинг ҳимоясида муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Қолаверса, дарвозабон Мақсатмурот Шомуродов ҳам бир қатор хатоларга йўл қўйяпти. Катта эҳтимол билан бугун меҳмонлар дарвозасини Умид Хонимқулов қўриқласа керак. “Олмалиқ”нинг аввалги икки ўйинида гол урган футболчилар: Шерзод Ҳакимов (3та), Дилявер Абибуллаев (2та), Диёр Туропов ва Обид Жўрабоев.

“Бунёдкор” эса аввалги икки учрашувда 4та тўп киритиб, ўз дарвозасидан битта гол ўтказди. Шунда ҳам жамоа 1-турда пенальтидан гол ўтказди. “Қизилқум” ярим ҳимоячиси Элдор Бойматов 11 метрлик зарбадан унумли фойдаланди. “Бунёдкор” сафида шу пайтгача Воҳид Шодиев 2та, Анвар Бердиев билан Дилшод Жўраев биттадан тўп киритишди.

Албатта, кўпчилик учун “қалдирғочлар”нинг бош мураббий Миржалол Қосимовсиз қандай ўйин намойиш этиши қизиқ бўлса керак. Бундан ташқари, Шквирин бошчилигидаги жамоа ҳам жиддий қаршилик кўрсатиши турган гап. Яна икки кундан сўнг “Пахтакор” ўз майдонида тўп суришини инобатга олсак, бугунги баҳс “Жар”га кўчирилган. Соат 17:00да бошланадиган ўйинни Владислав Цейтлин бошқариб боради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги...  249
Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар
Бугун олий лигада 24-тур учрашувларининг яна учтаси бўлиб ўтди.  189
Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги...  107
Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди
Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Хетафе" –...  118
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: