UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  0 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  0 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  0 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  0 23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  5 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  0 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  2 21:58Париж-2024. 3-ўрин учун баҳсда Марокаш Миср дарвозасига 6та гол урди  10 21:23Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"  10 21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  2 20:51Пепе фаолиятини якунлади  6 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  1 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  19 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  9

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳси олдидан. Хайрулла Холиқов: “Қосимовсиз ўтадиган ўйин” Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳси олдидан. Хайрулла Холиқов: “Қосимовсиз ўтадиган ўйин”

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашуви билан олий лиганинг 3-турига старт берилади.
Бу турдан ўрин олган бошқа ўйинлар шанбага қўйилган. “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” ўртасидаги ўйин турнир жадвали пешқадамлари ўртасидаги тўқнашув ҳисобланади.

Айни пайтда ҳар иккала жамоа ҳисобида 6 очкодан мавжуд. “Олмалиқ” аввалги икки турни ўз майдонида ўтказиб, “Металлург” (3:2) ва “Сўғдиёна” (4:2) устидан ғалаба қозонди. Демак, бугунги баҳс жамоанинг жорий чемпионатдаги илк сафари бўлади.

“Бунёдкор” эса ўз майдонида “Қизилқум”ни 2:1, сафарда “Машъал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва шу тариқа 6 очко жамғарди. Фақат тўплар нисбатига бўйича “Олмалиқ” турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги беллашувни “Бунёдкор” бош мураббий Миржалол Қосимовсиз ўтказади. Чунки Қосимов миллий терма жамоа устози сифатида Австралияга кетганди ва бизга маълум бўлишича, мураббий у ердан тўғри Эронга йўл олади. Чунки “Бунёдкор” ОЧЛнинг кейинги турини сафарда “Фулад”га қарши ўтказади.

“Олмалиқ” аввалги икки ўйинда 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборди. Бу эса жамоанинг ҳимоясида муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Қолаверса, дарвозабон Мақсатмурот Шомуродов ҳам бир қатор хатоларга йўл қўйяпти. Катта эҳтимол билан бугун меҳмонлар дарвозасини Умид Хонимқулов қўриқласа керак. “Олмалиқ”нинг аввалги икки ўйинида гол урган футболчилар: Шерзод Ҳакимов (3та), Дилявер Абибуллаев (2та), Диёр Туропов ва Обид Жўрабоев.

“Бунёдкор” эса аввалги икки учрашувда 4та тўп киритиб, ўз дарвозасидан битта гол ўтказди. Шунда ҳам жамоа 1-турда пенальтидан гол ўтказди. “Қизилқум” ярим ҳимоячиси Элдор Бойматов 11 метрлик зарбадан унумли фойдаланди. “Бунёдкор” сафида шу пайтгача Воҳид Шодиев 2та, Анвар Бердиев билан Дилшод Жўраев биттадан тўп киритишди.

Албатта, кўпчилик учун “қалдирғочлар”нинг бош мураббий Миржалол Қосимовсиз қандай ўйин намойиш этиши қизиқ бўлса керак. Бундан ташқари, Шквирин бошчилигидаги жамоа ҳам жиддий қаршилик кўрсатиши турган гап. Яна икки кундан сўнг “Пахтакор” ўз майдонида тўп суришини инобатга олсак, бугунги баҳс “Жар”га кўчирилган. Соат 17:00да бошланадиган ўйинни Владислав Цейтлин бошқариб боради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика