UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   5 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  1 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  6 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  8 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  220 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1

Суперлига. 0:2 ҳисобида олдинда борган "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. 0:2 ҳисобида олдинда борган "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади

"Бунёдкор" ҳамда "Насаф" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 20-тур баҳси якунланди.

Суперлига. 20-тур

«БУНЁДКОР» – «НАСАФ» 2:2 

Гол: 47 - Зоран Марушич (Стефан Чолович), 62 - Марко Станоевич (пен), 65 - Луис Качорри (Темурхўжа Абдуҳолиқов), 77 -  Усмонали Исмоналиев (Андрия Филипович)

28 сентябрь. Тошкент. «Жар» стадиони. 17:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев.

Қанот ҳакамлари: Расул Фозилов, Максим Нехочин.

Захирадаги ҳакам: Исроил Имомназаров.

ВАР: Иброҳим Исмоилов.

АВАР: Насиба Тошмуҳаммедова.

Назоратчи: Зокир Қодиров.

Комиссар: Шаҳзод Холбоев.

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Нажмиддин Нормуродов, 5.Момчило Рашо, 6.Бобурбек Йўлдошев (8.Фране Чиряк, 62), 10.Расул Йўлдошев, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Усмонали Исмоналиев, 25.Итсуки Урата, 41.Андрия Филипович (7.Шоҳбоз Жўрабеков, 90), 57.Амир Тўрақулов, 77.Музаффар Олимжонов (74.Луис Качорри, 62).

Захира: 1.Марин Любич, 19.Билол Туплиев, 65.Аҳмадулло Муқумжонов, 78.Тохирбек Тўхтасинов, 92.Носиржон Абдусаломов, 93.Александр Зевадинов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳиддинов, 19.Стефан Чолович ( 6.Муродбек Раҳматов,81), 22.Игор Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев ( 4.Дилшоджон Комилов,81), 32.Зоран Марушич (10.Бобир Абдиҳолиқов, 81), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров ( 9.Жавоҳир Сидиқов,86), 88.Марко Станоевич ( 70.Жамбули Жигаури.86).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Куач Юэл,

 Огоҳлантириш: 40 - Шароф Муҳитдинов, 90+5 - Луис Качорри

Четлатиш: 69 - Шароф Муҳитдинов


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+5. Огоҳлантириш: Луис Качорри огоҳлантирилди

90. Ўзгариш: Филиповичнинг ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушди

88. Филипович Усманалини ажойиб вазиятга олиб чиқди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди

87. Темурхўжанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Иккинчи бўлимда устунлик мезбонларда

86. Меҳмонларда навбатдаги ўзгаришлар: Жаба ва Сидиқов майдонга тушди, улар Марко ва Бозоровни алиштиришди

81. Ўзгаришлар: Муҳаммадиев, Чолович ва Марушич майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Абдихолиқов, Раҳматов ва Комилов майдонга тушди

ВАР билан гаплашган Олим Тўйчибоев голни инобатга олди



77. ГОООЛ. Усмонали Исмоналиев ҳисобни тенглаштирди. Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужуми ажойиб арзда малга оширди. Ҳозир ҳакамлар ВАРга мурожаат қилади. Сабаби қаршиликлар ҳужум қилган вақтда мезбонлар қўполлик ишлатган бўлиши мумкин

72. Нормуродовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди

69. Четлатиш: Шароф Муҳитдинов иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди

65. ГОООЛ. Мезбонлар иккинчи голдан сўнг тезда ҳисобни қисқартиришди. Темурхўжа ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни Луисга узатди. Ҳозиргина майдонга тушган ҳужумчининг зарбасини Абдувоҳид қайтра олмади. Бу Неъматовнинг иккинчи даврадаги илк ўтказиб юборган голи бўлди



63. ГОООЛ. Марко "паненка" услубида пеналтидан унумли фойдаланди

62. Ўзгаришлар: Йўлдошев ва Олимжонов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Луис Качорри ва Фране Чиряк майдонга тушди

61. Ҳакам пеналтига асос бор деб ҳисоблади ва "Насаф" учрашувдаги иккинчи голини уриши мумкин

60. Олим Тўйчибоев ВАР маниторига бормоқда. Мезбонлар дарвозасига пеналти белгиланиши мумкин.

55. Урата жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда



47. ГОООЛ. Меҳмонлар ҳисобни очишди. Чоловичнинг узатмасидан сўнг Марушич ҳисобни очди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+2. Музаффар Олимжоновнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. Мезбонлар биринчи бўлимда олинга чиқиб олишлари мумкин эди

Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

40. Огоҳлантириш: Шароф Муҳитдинов Йўлдошевга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

36. Олимжонов қанотда Насруллаевдан яхши ўтди ва зарба йўллади. Неъматов қийинчилик билан зарбасини қайтарди

30. Темурхўжа Абдухолиқовнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

28. Мезбонлар учрашувдаги илк вазиятларига эга бўлишди. Андрия Филиповичнинг сай-ҳаракатлари билан "қалдирғочлар" бурчак зарбасига эга бўлди

25. Муҳитдинов узоқдан зарба йўллаб кўрди, бироқ унинг зарбаси жуда секин ва ноаниқ чиқди


23. Меҳмонлар яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Бу сафар Голбан бурчакдан узатилган тўпдан сўнг зарба берди. "Насаф"нинг легионер футболчиси 2 метрдан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олмади

19. Учрашувдаги илк хавфли вазият, баҳсдаги илк аниқ зарба ва ажойиб сейв. Мозговойнинг боши билан йўллаган зарбасини Абдунабиев қийинчилик билан қайтармоқда

18. Чолович қанотдан яхши узатмани амалга оширди, тўпни эса Урата бурчакка чиқариб юборди. Бурчакдан узатилган тўпни эса Абдунабиев қайтарди. Қайтган тўпдан сўнг яна меҳмонларлар ҳужумга ўтишди ва яна Ҳамидулло дарвозаси томон бурчак зарбаси белгиланди

13. Марко Станоевичнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Устунлик бироқ меҳмонларда

9. Учрашувдаги илк ҳужумни қаршиликлар амалга оширишди, бироқ мезбонлар ҳимоячиси ва дарвозабони яхши ҳаракат қилди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика