UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Эксклюзив. Осиёнинг энг кучли 50 футболчиси! Улар орасида бизникилар борми?   0 18:19ЖЧ-2017. Португалия дуранг ўйнади, Япония мағлуб бўлди  0 18:07ОЧЛ-2017. Одил Аҳмедов гол урди ВИДЕО  6 17:55Европа лигаси финалигача...  20 17:43Хави: "Афсуски, Гвардиолага совринларига қараб баҳо беришмоқда"  4 17:39Жозе Моуринью: "Жамоам Европа лигасида ғолиб чиқишини истамайман"  12 17:23ПФЛ ўзаро жанжал қилган "Навбаҳор" ва "Бухоро" бош мураббийларини биттадан ўйинга дисквалификация қилди   8 17:22“Қизилқум” мухлислари Самарқандга боришади  1 17:16Олий лига. 12-тур дисквалификациялари  2 17:12Мата: "Агар сен МЮ бўлсанг ва Европа лигасида ўйнасанг, фаворит ҳисобланасан"  8 17:04"Аякс" - "Манчестер Юнайтед". Ким қанча ўйнади?   3 16:53Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ироқ - Ўзбекистон 5:1 LIVE (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  24 16:50Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ироқ - Ўзбекистон ОНЛАЙН ВИДЕО  10 16:50Olamsport: Истомин иккинчи ўйинини ўтказди, Самарқандга ташриф буюрган UFC юлдузи ва бошқа хабарлар  0 16:41"Шанхай СИПГ" - "Жиангсу". Асосий таркиблар билан танишинг  3

06 ноя 10:44
Янгиликлар

"Бунёдкор": "Кубок соҳиблари мусобақасида иккинчи бўлдик"

Самарқанд шаҳрида ўтказилган кубок соҳиблари мусобақаси ўз якунига етди.
Мусобақа бош соврини учун Қорақолпоғистон Республикаси ва ўз вилоятларида ғолиб чиққан жамоалар курашга киришишди.
Тошкент шаҳридан “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари йўлланмани қўлга киритишганди.

Сергей Лушан шогирдлари дастлабки турда мезбон жамоа – “Баҳор-Геолог” клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жамоамизнинг ягона голи Владислав Нуриев ҳисобига ёзилди.


2-турда “Нуристон” устидан 5:1 ҳисобида қозонилган ғалаба эвазига тарбияланувчиларимиз ярим финалга йўлланма олишди. 6-дақиқадаёқ Достонбек Ҳамдамов ёш “қалдирғочлар”ни олдинга олиб чиқди. Умуман айнан шу футболчи учрашув давомида ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шунингдек яна бир гол Зарбулло Умаров ҳисобига ёзилди. Танаффусдан сўнг “Нуристон” аъзолари ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилдилар. Лекин 48-дақиқада Улуғбек Мажидов пенальтини самарали якунлай олмади. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида у бирибир “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди – 3:1. Бир голга тошкентликлар иккита – Жавохир Қаҳрамов ва Даврон Мамажонов голлари билан жавоб қайтаришди. Якуний натижа 5:1.


Ярим финалда тарбияланувчиларимиз иккинчи гуруҳда энг яхши кўрсаткич қайд этган Нукуснинг КДУ жамоасига қарши тепишди. Биринчи голни қорақолпоғистонликлар киритишди: гол муаллифи – Жасур Қурбонов. 31-дақиқада Владислав Нуриев ўртадаги голлар мувозанатини тиклади. Ўйин якунланиши арафасида нукусликлар аъзоси Марат Ажиниязов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Асосий вақтда ҳисоб бошқа ўзгармагач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида эса “Бунёдкор” омадлироқ чиқиб, 5:4 ҳисобида устун келди.


Иккинчи ярим финалда эса “Баҳор-Геолог” Андижоннинг “Уз ДОНГ Жу” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.


Шу тариқа, мусобақа бош соврини учун “Бунёдкор” ва “Баҳор-Геолог” майдонга тушишди. Тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичидаги мағлубият учун рақибларидан реванш олиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ ёш футболчиларимиз маҳорат бобида анчайин тажрибалироқ коллективни жамлаган “Баҳор-Геолог” қаршилигини синдира олишмади. Шунга қарамай асосий вақтда кучлар тенг келди – 0:0. Пенальтилар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди.


Таъкидлаш жоизки, мусобақанинг энг ёш жамоаси сифатида иштирок этган бунёдкорчилар ташкилотчиларда илиқ таассурот қолдиришди. Турнирда орттирилган тажриба ўсмирларимизнинг кейинги фаолияти давомида асқотади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  105
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  136
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  128
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: