UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  0 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  8 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3

“Бунёдкор” футбол академияси ОФК томонидан “икки юлдузли” мақом олиш арафасида Янгиликлар

“Бунёдкор” футбол академияси ОФК томонидан “икки юлдузли” мақом олиш арафасида

Бугун, 29 октябрь куни, Осиё Футбол Конфедерациясининг махсус комиссияси “Бунёдкор” футбол клубига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад “Бунёдкор” футбол клуби академиясини кўздан кечириш ҳамда “Бунёдкор” футбол клуби академиясининг “икки юлдузли” мақом талабаларига жавоб бериш масаласини кўриб чиқишдан иборат эди. Баҳолаш комиссияси аъзолари сифатида юртимизга ОФК вакиллари – асли венгриялик Ласло Иштван Салай ҳамда асли Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган Рашид амир Рашид Саид ал-Бедвавий ташриф буюрди. Салай ОФКнинг техник директори муовини ҳамда Ёшлар футболини рифожлантириш бошқармаси бошлиғи ва Саид ал-Бедвавий Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, ушбу комиссияга ЎФАнинг техник директори Шавкат Имомов ҳам ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида комиссия аъзолари дастлаб “Бунёдкор” футбол клуби ҳамда “Бунёдкор” стадиони билан танишди. Шундан сўнг, меҳмонлар “Бунёдкор” академиясининг барча бўғинлари билан батафсил танишиб чиқди. Ташриф давомида академияда тарбияланувчиларнинг яшаши ва футбол билан шуғулланиши учун яратилган шароитлар комиссия аъзоларида илиқ таассурот қолдирди. ОФК Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи жаноб Ласло Салайнинг дастлабки хулосаларидан айтиш мумкинки, “Бунёдкор” футбол клуби академияси ОФКнинг “икки юлдузли” мақоми талабларига тўла жавоб беради ва футбол билан шуғулланиш учун академияда барча шароитлар яратилган. Бироқ, бу баҳолаш комиссиясининг дастлабки хулосаси, расмий қарор бир ой ичида қабул қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон миқёсида футбол академиялари уч хил бронза, кумуш, олтин ёки “бир юлдузли”, “икки юлдузли”, “уч юлдузли” даражада баҳоланади. “Барселона”, “Аякс”, “Спортинг” каби клублар футбол академиялари “уч юлдузли” академиялар тоифасига киради. Ва фахр билан айтиш мумкинки, “Бунёдкор” футбол клуби академияси Марказий Осиёдаги “икки юлдузли” мақомига талабагор бўлган дастлабки футбол академияси ҳисобланади. 

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика