UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  3 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  41

“Бунёдкор” – “Динамо” (Москва) учрашувида ҳисоб очилмади Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Динамо” (Москва) учрашувида ҳисоб очилмади

Айни вақтда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Дубайдаги йиғин доирасида Москванинг "Динамо"си билан назорат учрашуви ўтказди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Дубайдаги иккинчи назорат учрашувини Москванинг “Динамо” клубига қарши ўтказди.

“Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашувни учта ҳужумчи билан бошлади. Олдинги чизиқда Баҳодир Пардаев, Вохид Шодиев ва Анвар Бердиевлар учлиги тўп тепишди. Натижада “қалдирғочлар” ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Дарвоқе, жамоамиз кўригида бўлиб турган украиналик ҳимоячи Сергей Симоненко ҳам бошланғич таркибда туширилди. Лекин ўйин стартидаёқ тўп учун курашда Симоненко юзидан жароҳат олди. Шифокорларнинг ёрдами натижасида у ўйинни давом эттирди.

Биринчи бўлим ҳақида гапирадиган бўлсак, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам ҳисобни очиш учун имкониятлар бўлди. Бироқ “Бунёдкор”нинг ҳам, “Динамо”нинг ҳам ҳимоячилари аниқ ўйнашиб, ҳужумчиларга имкон беришмади. Шунингдек, ҳар икки жамоада биттадан хавфли жарима зарбалари бўлди. Биздан Сардор Рашидовнинг чамаси 27 метрлар узоқликдан ерлатиб тепган тўпини Роман Березовский қийинчилик билан эгаллаб олди. “Динамо”дан эса Кокорин амалга оширган зарбасини Зухуров майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади – 0:0.

Иккинчи бўлимда “Бунёдкор”нинг ўйини янада жонланди. Қанотларнинг тезлиги ошган бўлса, марказдаги футболчилар фаолроқ ўйнай бошлади. Натижада Евгений Фролов қўриқлаган дарвоза олдида “қалдирғочлар” жуда кўплаб вазиятлар яратишди. Аввалига Флорескунинг хатосидан Алибобо Раҳматуллаев фойдалана олмади. Унинг ўткир бурчак остидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Бу вазиятда Алибобо тўпни Пишурга оширса ҳам бўларди. Кейинги ҳолатда Шукурали Пўлатов ҳимоядан ҳужум бошлади. У тўп билан йўл-йўлакай икки футболчини алдаб ўтиб, биргина паси билан Пардаевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Бироқ Баҳодир якуний зарбани тўппа-тўғри Флоровнинг гавда қисмига йўллади. “Бунёдкор”нинг учинчи хавфли вазиятини Жавлон Мирабдуллаев бошлаб берди. Унинг тўп ошириши натижасида Алишер Шоғуломов чап қанотдан дарвозага яқинлашиб келди ва зарба йўллади. Бироқ бу сафар ҳам Евгений Фролов ўз маҳоратини кўрсатди. Учрашувнинг 86-дақиқасида Шукурали Пўлатов тўп учун курашда Кевин Куранига нисбатан қўполлик ишлатди. Вазиятга яқин турган бош ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Балаж Дуджакнинг зарбаси давоза устунига тегиб қайтди. Ҳужумкор руҳда ўтган учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам ҳисоб очилмади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” Дубайдаги ўзининг иккинчи назорат учрашувда ҳам дуранг натижа қайд этди. Бунгача 22 январь куни Россия премьер-лигасининг “Ростов” клуби билан 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Энди Миржалол Қосимов шогирдлари 30 январь куни Москванинг “Спартак” клуби билан куч синашади.

“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” (Москва) 0:0
Огоҳлантириш: Балаж Джуджак 56
Амалга оширилмаган пенальти: Балаж Джуджак 86 (дарвоза устуни)

“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров (45.Акбар Тўраев 46), 2.Акмал Шораҳмедов (6.Жаҳонгир Жиямуродов 70), 4.Хайрулла Каримов (3.Шукурали Пўлатов 59), 5.Дилшод Жўраев (44.Миржамол Қосимов 80), 8.Жавлон Иброхимов (9.Марсур Саидов 59), 10.Анвар Бердиев (11.Олександр Пишур 59), 14.Вохид Шодиев (7.Алибобо Раҳматуллаев 46), 16.Сергей Симоненко (18.Бобиржон Акбаров 59), 21.Сардор Рашидов (17.Алишер Шоғуломов 74), 23.Саҳоб Жўраев (27.Жавлон Мирабдуллаев 46), 24.Баҳодир Пардаев (19.Забихилло Ўринбоев 70)


“Динамо” 1-тайм: 18.Роман Березовский, 4.Дмитрий Живоглядов, 6.Леандро Фернандес, 13.Владимир Гранат, 32.Марко Ломич, 99.Алексей Ионов, 16.Кристиан Нобоа, 8.Артур Юсупов, 47.Роман Зобнин, 11.Алан Касаев, 9.Александр Кокорин
“Динамо” 2-тайм: 19.Евгений Фролов, 23.Люк Уилкшир, 28.Борис Ротенберг, 84.Кристофер Самба, 21.Георге Флореску, 7.Балаж Джуджак, 27.Игорь Денисов, 61.Моштах Яхуби, 14.Анатолий Катрич, 93.Андрей Панюков, 22.Кевин Кураньи

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика