UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди  0 00:27Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"  5 00:05Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди"  9 23:35Одилжон Ҳамробеков: "Бугун тактика ёки индивидуал маҳорат эвазига эмас, кучли иштиёқ сабабли ғалаба қозондик"  14 23:24Миллатлар лигаси. Нидерландия – Германия, Англия – Финляндия. Таркиблар аниқ!  0 23:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон БААни қийинчилик билан мағлуб этди. Ўзбекистон иккинчи турдан кейин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда  47 22:47ЖЧ-2026 саралаши. Иордания Фаластинни, Жанубий Корея Ўмонни мағлубиятга учратди  4 22:39Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  30 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 2:3  37 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди  514 20:05"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр  1 19:33ЖЧ-2026 саралаши. КХДР ва Қатар муроса кўчасини танлашди  60 19:28ЖЧ-2026 саралаши. 70 дақиқадан кўпроқ вақт камчиликда ўйнаган Саудия Арабистони ғалабага эришди   4 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  9 18:31Футзал. Таиланд терма жамоаси Бухорога етиб келди  0

“Бунёдкор” – “Динамо” (Москва) учрашувида ҳисоб очилмади Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Динамо” (Москва) учрашувида ҳисоб очилмади

Айни вақтда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Дубайдаги йиғин доирасида Москванинг "Динамо"си билан назорат учрашуви ўтказди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Дубайдаги иккинчи назорат учрашувини Москванинг “Динамо” клубига қарши ўтказди.

“Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашувни учта ҳужумчи билан бошлади. Олдинги чизиқда Баҳодир Пардаев, Вохид Шодиев ва Анвар Бердиевлар учлиги тўп тепишди. Натижада “қалдирғочлар” ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Дарвоқе, жамоамиз кўригида бўлиб турган украиналик ҳимоячи Сергей Симоненко ҳам бошланғич таркибда туширилди. Лекин ўйин стартидаёқ тўп учун курашда Симоненко юзидан жароҳат олди. Шифокорларнинг ёрдами натижасида у ўйинни давом эттирди.

Биринчи бўлим ҳақида гапирадиган бўлсак, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам ҳисобни очиш учун имкониятлар бўлди. Бироқ “Бунёдкор”нинг ҳам, “Динамо”нинг ҳам ҳимоячилари аниқ ўйнашиб, ҳужумчиларга имкон беришмади. Шунингдек, ҳар икки жамоада биттадан хавфли жарима зарбалари бўлди. Биздан Сардор Рашидовнинг чамаси 27 метрлар узоқликдан ерлатиб тепган тўпини Роман Березовский қийинчилик билан эгаллаб олди. “Динамо”дан эса Кокорин амалга оширган зарбасини Зухуров майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади – 0:0.

Иккинчи бўлимда “Бунёдкор”нинг ўйини янада жонланди. Қанотларнинг тезлиги ошган бўлса, марказдаги футболчилар фаолроқ ўйнай бошлади. Натижада Евгений Фролов қўриқлаган дарвоза олдида “қалдирғочлар” жуда кўплаб вазиятлар яратишди. Аввалига Флорескунинг хатосидан Алибобо Раҳматуллаев фойдалана олмади. Унинг ўткир бурчак остидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Бу вазиятда Алибобо тўпни Пишурга оширса ҳам бўларди. Кейинги ҳолатда Шукурали Пўлатов ҳимоядан ҳужум бошлади. У тўп билан йўл-йўлакай икки футболчини алдаб ўтиб, биргина паси билан Пардаевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Бироқ Баҳодир якуний зарбани тўппа-тўғри Флоровнинг гавда қисмига йўллади. “Бунёдкор”нинг учинчи хавфли вазиятини Жавлон Мирабдуллаев бошлаб берди. Унинг тўп ошириши натижасида Алишер Шоғуломов чап қанотдан дарвозага яқинлашиб келди ва зарба йўллади. Бироқ бу сафар ҳам Евгений Фролов ўз маҳоратини кўрсатди. Учрашувнинг 86-дақиқасида Шукурали Пўлатов тўп учун курашда Кевин Куранига нисбатан қўполлик ишлатди. Вазиятга яқин турган бош ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Балаж Дуджакнинг зарбаси давоза устунига тегиб қайтди. Ҳужумкор руҳда ўтган учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам ҳисоб очилмади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” Дубайдаги ўзининг иккинчи назорат учрашувда ҳам дуранг натижа қайд этди. Бунгача 22 январь куни Россия премьер-лигасининг “Ростов” клуби билан 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Энди Миржалол Қосимов шогирдлари 30 январь куни Москванинг “Спартак” клуби билан куч синашади.

“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” (Москва) 0:0
Огоҳлантириш: Балаж Джуджак 56
Амалга оширилмаган пенальти: Балаж Джуджак 86 (дарвоза устуни)

“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров (45.Акбар Тўраев 46), 2.Акмал Шораҳмедов (6.Жаҳонгир Жиямуродов 70), 4.Хайрулла Каримов (3.Шукурали Пўлатов 59), 5.Дилшод Жўраев (44.Миржамол Қосимов 80), 8.Жавлон Иброхимов (9.Марсур Саидов 59), 10.Анвар Бердиев (11.Олександр Пишур 59), 14.Вохид Шодиев (7.Алибобо Раҳматуллаев 46), 16.Сергей Симоненко (18.Бобиржон Акбаров 59), 21.Сардор Рашидов (17.Алишер Шоғуломов 74), 23.Саҳоб Жўраев (27.Жавлон Мирабдуллаев 46), 24.Баҳодир Пардаев (19.Забихилло Ўринбоев 70)


“Динамо” 1-тайм: 18.Роман Березовский, 4.Дмитрий Живоглядов, 6.Леандро Фернандес, 13.Владимир Гранат, 32.Марко Ломич, 99.Алексей Ионов, 16.Кристиан Нобоа, 8.Артур Юсупов, 47.Роман Зобнин, 11.Алан Касаев, 9.Александр Кокорин
“Динамо” 2-тайм: 19.Евгений Фролов, 23.Люк Уилкшир, 28.Борис Ротенберг, 84.Кристофер Самба, 21.Георге Флореску, 7.Балаж Джуджак, 27.Игорь Денисов, 61.Моштах Яхуби, 14.Анатолий Катрич, 93.Андрей Панюков, 22.Кевин Кураньи

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика