"Бунёдкор" 30 декабрь куни "Локомотив" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
27 дек 2019, 17:06
Ўз қароргоҳида шуғулланаётган «қалдирғочлар» кунига бир маҳалдан машғулот ўтказмоқда.

Йиғинда асосан ўринбосарлар таркибидан саралаб олинган ва бошқа клублардан кўрик учун таклиф қилинган ёш иқтидор эгалари иштирок этмоқда. Машғулотларни бош мураббий Вадим Абрамовнинг ўзи ўтказмоқда. Режага кўра, йиғин 30 декабрга қадар давом этади. Шу куни «Бунёдкор» ўз майдонида назорат учрашуви доирасида «Локомотив»га қарши майдонга чиқади. Шундан сўнг янги йил муносабати билан қисқа муддатли таътил берилади. Машғулотлар 2 январдан давом эттирилади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›