UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 1:1 (матнли трансляция)  4 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  112 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7

Бундеслиганинг ёш “юлдузчалари“ Янгиликлар

Бундеслиганинг ёш “юлдузчалари“

Мана Германия бундеслигасининг 12 тури ҳам ортда қолди.
Шу кунга қадар жамоалар таркибида бир қатор ёш футболчилар ўзларини кўрсатишга улгуришди. 
Бундеслигада порлай бошлаган ёш “юлдузчалар“ ичида аллақачон топ-клублар “нишони” да турган истеъдодлар ҳам йўқ эмас. Улар билан танишиш сиз учун ҳам қизиқ бўлади деб ўйлаймиз. Зеро, яқин вақтлар ичида бу ёш иқтидорлар ичидан бир қанчаси жаҳон миқиёсидаги футболчиларга айланишлари эҳтимол.

Александру Максим “Штуттгарт”
Александру сўнгги пайтларда “Штуттгарт“ нинг асосий ҳужум қуролига айланиб бормоқда. Жамоасининг ҳужумларини ташкил этиш ва уни гол билан якунлаш борасида Руминялик плеймейкернинг натижалари турдан-турга яхшиланиб бормоқда. Чемпионат бошлангандан буён 23 ёшли футболчи 4 бора рақиблар дарвозасини ишғол этишга ва 6 та тўпга ассистентлик қилишга улгурди. Ассистентлик қилиш бўйича у бундеслигада етакчиликни қўлга олган. Айниқса, стандарт вазиятлардан фойдаланиш борасида Александру Максим бундеслигадаги энг хавфли футболчилардан бирига айланиб бораётгани ҳам диққатга сазовордир. У тепган етти бурчак тўпидан бештаси гол билан якунлангани ҳам Руминиялик ёш истеъдод сохибининг иқтидоридан дарак бериб турибди.

Андре Ҳаан “Аугсбург“

23 ёшли Андре Ҳаан “Аугсбург“ таркибига келиб қўшилганига ҳали унча кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо у ўтган январдан буён бундеслига доирасида ўтказилган 29 ўйиндан 28 тасида майдонга тушишга улгурди. Жамоаси сафига тезда қўшилиб кета олган ушбу футболчи асосий таркибдан муқим жой эгаллади деб айтишимиз мумкин. Бу мавсумда ҳам Андренинг ишлари чакки эмас. Ўтган 12 турнинг 11 тасида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган футболчи фақатгина “Боруссия” Дортмундага қарши кечган учрашувда ўйин якунланишига етти дақиқа қолганида алиштирилди. “Майнц” билан бўлган баҳсда дубл қайд этган Ҳаан жами тўртта тўп кириртган ҳолда “Аугсбург” нинг тўпурари бўлиб турибди. Жамоасининг ўнг қанот қуролига айланиб бораётган ёш футболчининг устунлик тарафларидан бири – бу унинг тезлигидир. Балки шу боисдан у бу мавсумда бундеслигадаги майдонда энг кўп масофа босиб ўтган ўйинчидир. Андре 12 турга келиб 149,3 км масофани югуриб ўтишга улгурган.

Максимилиан Арнолд “Волфсбург“
Арнолд ҳақида жуда кўп ва ҳўп гапириш мумкин. Ёш бўлсада жамоасининг юраги ҳисобланган Диегога рақобатни вужудга келтира олган Макс кўплаб мухлислар қалбидан жой олишга улгурди. У „Волфсбург“ таркибида бундеслигада дебют қилган энг ёш ўйинчи саналади. 2011 йилнинг 26 ноябрида илк бора профессионал футболчи сифатида майдонга чиққан Максимилиан Арнолд ўшнада эндигина ўн етти ёшни қарши олганди.
У ярим ҳимоянинг ҳамма позицияларида бирдай ҳаракатланади ва ҳужумкорликни ёқтиради. 2013 йилнинг 13 апрелида бўлиб ўтган “Волфсбург” - “Хоффенхайм” баҳсида тўп киритган Арнолд иккита рекорд натижани қайд этди. 18 ёшу 321 кунлик пайти гол уришни уддасидан чиққан хабвек “Волфсбург” таркибида тўп киритган энг ёш футболчи номига ҳам сазовор бўлди. Эътиборга сазовор жихати шундаки, Макснинг киритган ўша голи – “Волфсбург” нинг бундеслига доирсидаги юбилей 800-голига айланди.
Макс аллақачон топ клублар эътиборини ўзига жалб этишга улгурди. Аммо “бўрилар” Арнолдни ҳалибери сотиш ниятида эмаслар. Жамоасининг келажаги деб баҳоланаётган футболчи ўзига билдирлаётган ишончни оқлай олармикан?! Буни вақт кўрсатади…

Пиер-Мишель Лазогга “Гамбург“
Лазогга “Гамбург“ таркибига шунчалик тез қўшилиб кета олди-ки, бирин-кетин голлар ура бошлади. Унинг кўрсатаётган ўйинидан жамоадошлари ҳам илхомланишмоқда ва бу “Гамбург“ нинг ўйинига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Гамбургликлар ўйинида яна ранг-баранглик кузатила бошланди. Бунда эса жамоа тўпурари бўлиб турган ёш иқтидор - Пиер-Мишель Лазогганинг хизмати беқиёс. Етти бор асосий таркибдан жой олган Пиер саккизта тўп киритган ҳолда жамоасининг тўпурари бўлиб турибди. 8 турда “Нюрнберг“ дарвозасига саккиз дақиқа ичида учта тўп киритиб, Лазогга бундеслиганинг энг тез амалга оширилган тўртинчи хеттрик соҳибига айланди. Қолаверса, “Гамбург“ таркибида Ивица Оличдан сўнг хеттрик муаллифига айланган илк футболчи ҳам энди Лазоггадир.

bundesliga.de сайтидан Зохиржон Акрамхонов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика