

Ўйинчининг ҳам, тўпнинг ҳам тасвири оқ рангда ишланган. Орқа фон эса – қизил.

Немис футболи мутасаддиларининг фикрича, Бундеслига логотипи мусобақанинг эксклюзивлигини намойиш этади. Бошқа топ-лигалар (Англия, Испания, Италия ва б.) ўз тимсолларида ўйинчиларни эмас, кўпроқ мавҳум нарсаларни гавдалантиришган. Германияда эса футболдаги асосий элемент сифатида федерациялар, лигалар ёки бошқа тузилмаларга эмас, айнан футболчиларга ва уларнинг майдондаги ўйинига қаралади. Мусобақа тимсолида ҳам шундай маънони ифодалашга уринилган.



