UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Хиддинк коронавирусга чалинди. У июнь ойида Клювертдан терма жамоага ёрдам беришни сўради  0 08:55Olamsport: Фергюсон Хабибни қаттиқ ҳақорат қилди, UFC 262 турниридаги барча жанглар рўйхати ва бошқа хабарлар  0 08:34Ферран Торрес Мессидан ўтиб кетди  4 08:15А Серия. Бугун Шомуродов ва "Женоа" "Аталанта"га қарши ўйнайди  9 07:57Европа Суперкубоги Белфастдан Истанбулга кўчирилиши мумкин  2 07:37Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба"  9 07:14АГМК "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:00АПЛ. Голларга бой ўтган супер ўйинда "Манчестер Сити"нинг қўли баланд келди  4 01:10Дуглас Костанинг янги жамоаси номи маълум бўлди  5 00:50Конте: "9 йиллик қиролни ағдаргандан кейин ўзимизга баҳо бера оламиз"  5 00:32"Челси" Тухель билан шартномани узайтирмоқчи  2 00:15АПЛнинг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи аниқланди  0 23:50"Манчестер Сити"да 35 ёшли дебютант футболчи бор  8 23:27Сухроб Нуруллоев: "Насаф" бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай олади"  9 23:10АПЛ. "Ньюкасл" - "Манчестер Сити". Асосий таркиблар маълум қилинди  4

Бугунги "Манчестер Юнайтед"нинг "мотори" Италиядан "чиққан" Янгиликлар

Бугунги "Манчестер Юнайтед"нинг "мотори" Италиядан "чиққан"

Тунда Бруну Фернандеш яна Италияга қайтди ва бевосита самарали ҳаракатларни амалга оширмаган бўлса-да, муҳим учрашувда тўлиқ ўйнади ва жамоаси кейинги босқичга чиқишида катта ёрдам берди.

Умуман олганда, бугунги "Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш майдондалигида ва у йўқлигида бир-биридан кескин фарқ қилувчи икки хил жамоага айланади. Бугун Фернандешни "қизил иблислар" мухлислари яхши кўришади ва олқишлашади. Англия яшил майдонларига ярим ҳимоячи она юрти Португалиядан келгани ҳеч кимга сир эмас. Лекин яқин ўтмишда у А Серияда ҳаракат қилганини фақатгина ашаддий мухлислар билса ажаб эмас. 

18 ёшли португалиялик иқтидор Италиядаги сафарини Б Серия вакили "Новара" сафидаги ёрқин ўйинлари билан бошлади, бироқ элитадаги тўрт йил ўта омадли бўлган деб бўлмайди. Умумий ҳисобда "Удинезе" ва "Сампдория" сафида Бруну 119 учрашув (79 таси асосий таркибда) ўтказди ва 15та гол уриб, 13 бор самарали узатма етказди. Ёмон эмас, лекин унинг "Спортинг" ва "Манчестер Юнайтед"даги статистикаси олдида ҳеч нима эмас.

Футбол оламида "Спортинг" ва "Манчестер"даги ҳаракатлари билан ном чиқарган бўлса-да, Фернандеш айнан Италияда кучли футболчи сифатида шаклланган ва катта футболдаги йўлига "тамал тоши"ни қўйган. 

Брунунинг Италия ва А Серия билан боғлиқ кўплаб хотиралари борлигини унинг сўзларидан ҳам билиш қийин эмас.

"Мен жуда омадлиман, чунки мен Антонио Ди Натале ва Фабио Квальярелла каби футболчилар билан бирга тўп тепганман. Айнан улар сабабли мен бугунгидек зарба бера оламан. Бу йигитлар бошқа ҳеч ким гол ура олмаган нуқталардан ҳам тўп киритишни уддалашган. Ди Натале менга катта ёрдам берган — майдонда тўғри ҳаракатланишни ўргатган. Унинг маслаҳатларига амал қила бошлаганимдан кейин футбол ўйнаш янада осонлашган".

"Марко Жампаолонинг ўзига хос услуби мавжуд. Футболчилар 100%га синхрон ҳаракатланишлари ва мураббий улардан нима истаётганини аниқ тушунишлари зарур. Италияда "треквартистага" бутун Европадагиданда қийинроқ. Жампаолонинг кўрсатмаларини тўлиқ бажариш учун мен бутун майдон бўйлаб ҳаракатланишга мажбур бўлардим".

"Франческо Гвидолин — мен учун маэстро. Агар бизнинг ҳамкорлигимиз кўпроқ бўлганида, фаолиятим буткул бошқача бўлиши мумкин эди. У мен учун жуда кўп яхшиликлар қилган ва ундан умрбод миннатдорман. Франческо ёрдами билан мен футбол топ даражада ўйналадиган мамлакатда ўзимни йўқотиб қўймадим ҳамда футболчи сифатида ривожланишга эришдим".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+3   
19 мар 14:31:55
Forever Gunner
Нимага хужумчилани жуда зур тушунади десам , Ди Натале билан уйнаган еканда. (Ди Натале уз вактида очилиш бойича енг зурларидан бири боган)
+2   
19 мар 13:32:33
INTER I LOVE YOU INTER
Italiyadagi faoliyat kotta rol o'ynagan xozirgi xarakatlariga
+1   
19 мар 15:01:39
United Rooney 10
Unitedni hozir 2 o'rinda turishiga Bruno sababchi.G'alabalarning 90 foizi aynan Bruno bergan paslar va tepgan penaltilar tufayli.Gazini bos Bruno biz sen bilan!!!
+1   
19 мар 13:19:24
Asadbek Said
Bruno TOP!
+1   
19 мар 12:50:11
Man_Utd Norin
Rahmat o'zizgayam muborak
+1   
19 мар 12:42:18
МAKS
..."* JUMA AYOMI MUBORAK *"...
   
19 мар 12:50:50
Man_Utd Norin
Fernandesh ajoyib
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика