UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  0 20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  25 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16

Бугун ёки ҳеч қачон! Янгиликлар

Бугун ёки ҳеч қачон!

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг U-23 Осиё чемпионатидаги тақдирига ойдинлик киритилади.

Биринчи турда Қатардан минимал ҳисобда енгилган Равшан Ҳайдаров шогирдларини ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. Аксига олиб, рақиб олдинги турни кўтаринки  кайфиятда ўтказган ва Уммонни йирик ҳисоб (3:0)да таслим этган мезбонлар Хитой U-23 терма жамоаси.

Мезбонлар уммонликларга қарши беллашувда анча ҳотирдам ва ишонч билан тўп тепишди. Мусобақа олдидан асосий юлдузлардан бўлиши тахмин қилинган беш ўйинчидан бири деб таърифланган Вей Шихао (7-рақам) ўша куни ўзини кўрсатди. Ҳисоб йирик кўринишга келганидан кейин бош мураббий асосий етакчисини 66 дақиқада захирага олди ва бу орқали бизга қарши баҳс олдидан дам берди деса ҳам бўлади. Бугун ҳамюртларимизга Қатарга қарши ўйиндан ҳам қийин бўлади, хитойликлар араблардан кўра кучлироқдек кўринмоқда.



Хитой ўз йўлига, биз ўз жамоамиз ҳақида ўйлашимиз зарур. Зеро, Қатарга қарши терма жамоамиз ўйнамади десак ҳам бўлади. Унда мураббий "имзоси" умуман кўринмади. Жуда ғалати ўйин, ҳеч қандай жозиба кўринмади. Бугун эса бунинг аксини кўришни жуда ҳам истардик.

Ўтган ўйинда Дилшод Ҳамроев дарвозани яхши қўриқлади. Акром Комилов жароҳат олгач, ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди ва ўнг қанот ҳимояга ўтди. Унгача ўнгда ўйнаган Ҳожиакбар Алижонов эса чапга ўтди. Тан олиш керак, чап ҳимоя Алижоновнинг жойи эмас экан. Ўша ўзгаришни кўриб миллий терма жамоада Самвел Бабаян Акмал Шораҳмедовни чапга олиб, Даврон Ҳошимовни ўнгга туширган вазият кўз ўнгимдан ўтди. Бу хато эди. Ваҳоланки, ҳудди шу терма жамоамизнинг ўтган йилги ўртоқлик учрашувларида чап қанот ҳимоясида Акром Комилов йўқ бўлган пайтларда "Нефтчи" аъзоси Абдужамол Исроилов яхши ҳаракат қилган эди. ЎФФ расмий сайти Акромнинг бугунги беллашувда иштирок этиши сўроқ остидалигини маълум қилди. Шахсан мен Акром бўлмаса, унда чап қанотда айнан Абдужамолни кўришни хоҳлардим. Ўнг қанот ҳимояда эса Дониёр Нарзуллаев тушса маъқулдек. Олдинги сафар "Насаф" аъзоси захирадан тушгач бир неча бор рақиб жарима майдончаси ичига яхши тўп узатишларни амалга оширди. Бу борада у Алижоновдан кўра фойдалироқ бўлиши турган гап.


Таянч ярим ҳимоясида яна Ҳамробеков ва Ғаниев жуфтлигини кўрсак керак. Шу ўринда, Азиз Ғаниевдан ишончлироқ ҳаракат қилишини сўраб қолган бўлардик. "Насаф"да у ажойиб мавсумни ўтказди, лекин Қатар билан жуда қўпол хатоларга йўл қўйди.

Ана энди энг асосий муаммоларимиздан бири ҳақида тўхталмоқчиман. Биринчи турда Жавоҳир Сиддиқов ҳужумчи ортида ҳаракат қилди ва ёмон таассурот қолдирди. У ҳужумларни якунловчи нуқтага қўйилди, аслида эса Жавоҳир ҳужумларни бошлаб берувчи ёки кескинлаштирувчи нуқтада фойдалироқ эканлигини биламиз. Унинг эгилувчан, тез ва майдонни яхши кўриши ҳужумчи ортида эмас, майдон марказида кўпроқ фойда келтирган бўларди менимча. Сиддиқов ҳужумларни якунлаши эмас, уларни бошлаб бериши ва бошқариши керак. Шу сабаб унинг жойи марказда. Шу ўринда, қанотларда ўйнаган вингерларимиз Ҳамдамов ва Яхшибоев, шунингдек Сиддиқовга ҳам айтар гапимиз бор: "Рақибларни ортга ҳаракатланиб алдаш ҳеч қачон олқишланмайди. Сабаби, ҳимояланаётган ўйинчи шундоқ ҳам орқага кетаётган рақибини ортиқча таъқиб этмайди. Сен олдинга интилган ҳолда ҳимоячини ортда қолдирсанг ўшандагина олқишларга сазовор бўласан". Лекин, ўтган турда кўрдик-ки, жуда кўп ҳолларда йигитлар тўпни олиш билан олдинга эмас, орқага ҳаракатлана бошлашди, рақибларни ҳам орқага юриб йўлига алдагандек бўлишди. Умид қиламизки, бугун ўша хатолар бартараф этилади. Яна бир жиҳат, агар бугун Бобир Абдихолиқовни майдонда кўрсак уни қанотда вингер сифатида кўришни истамаган бўлардик. Бобир хоҳ асосий таркибда, хоҳ захирадан тушсин ундан вингер сифатида эмас, ҳужумчи сифатида фойдаланиш кўпроқ самара берган бўларди назаримда.



Жуда яхши таркибга эга бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарга қарши жуда ёмон ўйнади. Бугун улардан ҳужумкор, чиройли, ишончли ва кескин ўйин кутамиз. Зеро, барчамиз сизни танқид қилишни эмас, олқишлашни хоҳлаймиз. Мухлислар ҳам мағлуб бўлишингизни-ю, кейин сизларни бўралатиб ҳақоратлашни тилашмайди. Улар ҳам чиройли ғалабадан кейин сизни олқишлашни, ота-онангизга раҳматлар айтишни хоҳлашади. Бу терма жамоамиз учун бугун гуруҳдаги энг муҳим учрашув. Ушбу мусобақадан кейин бу жамоа тарқатиб юборилади, кейинги U-23 Осиё чемпионатига янги таркиб тузилади. Демак, бугун ёки ҳеч қачон.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика