UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  0 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6

Бу чемпионатда исталган рақибни мағлуб этса бўлади Янгиликлар

Бу чемпионатда исталган рақибни мағлуб этса бўлади

U-23 Осиё чемпионати 1/4 финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.

Энди бизни Токио Олимпиадасидан битта (иккита) ўйин ажратиб турибди. Кейинги босқичда Саудия Арабистони рақибимиз бўлади. Агар бу жамоани мағлуб этсак, U-23 Осиё чемпионати тарихида иккинчи бор финалга чиқиш билан бирга ўзбек футболи тарихида биринчи бор Олимпия ўйинларига йўлланма оламиз. 

Мабодо мағлубиятга учрасак, унда 3-ўрин учун кечадиган баҳсда ғолиб бўлишга тўғри келади. Чунки Олимпиадага Осиё учун учта ўрин берилган. Япония мезбон ҳамда гуруҳдан чиқа олмаганини ҳисобга олсак, буёғига фақат медал тақадиган жамоалар Олимпия чиптасига эга бўлади. 

Бугунги ўйинда йигитлар ишонч билан ҳаракат қилишди. Бу ўйин гуруҳ баҳсларидан тамомила фарқ қилди. Биз бугун Эрон, Хитой ва Жанубий Корея билан ўйнаган Ўзбекистонни кўрмадик, балки ўзига янада ишонган, гол ўтказиб ҳам тиззаси қалтирамайдиган жамоани кўрдик. Натижада ўтказиб юборилган битта голга жавобан бешта гол урдик. 

Бу ғалабада ҳамманинг ҳиссаси бор, мураббийлар штабидан тортиб мухлислар-у, футболчиларгача. Керак бўлса, олимпиячиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Таиландга борган Рўзиқул Бердиев билан Вадим Абрамовнинг ҳам. Энди барибир ҳар бир футболчига энг катта таъсир ўтказадиган ўз она тилингда мурожаат қилишдир. Ишонамизки, Бердиев албатта "Насаф" футболчиларини тергаб қўйган. 

Бу шундай Осиё чемпионатики, исталган рақибни мағлуб этса бўлади. Бизнинг ўйиндан аввал ниҳоясига етган Жанубий Корея - Иордания баҳсини ҳам кўрдик. Иорданияликлар иккинчи таймда корейсларни "эзиб" қўйишди. Фақат зўр маҳорат эвазига амалга оширилган жарима тўпи кореяликларга наф берди. Лекин бу жамоани ютса бўлади. 

Ярим финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони мезбон Таиландни мусобақадан чиқариб юборди. Аммо уларни ҳам зўр деб бўлмайди. Ўйини жуда бир ваҳима қиладиган даражада кучли эмас. Улар Таиландни зўрға 1:0 ютишди. 

Буёғига ҳаммаси ўз қўлимизда. Бизга халақит берадиган омиллар қолмади. Агар шу руҳда давом этсак, ишонамизки, йигитлар саудияликларни ҳам мағлуб эта олишади. Муҳими, босимга тушиб қолмаслик. Жимгина майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Биз учун финалга чиқиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Чунки 3-ўрин учун ўйиндаги босим финалдагидан икки баробар кўп бўлади. 

Йигитларни ҳадеб ёш дейиш фикридан йироқмиз. Улар аллақачон Суперлигада пишган болалар. Бу ҳам Саудия Арабистони билан ўйинда бизнинг фойдамизга хизмат қилиши керак. Шундай экан, финал сари олға, Ўзбекистон! Биз вазифани уддалай оламиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика