UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  1 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  0 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  0 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  0 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  3 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  1 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  6 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2

Бугун Шадринни сўнгги манзилга кузатишди Янгиликлар

Бугун Шадринни сўнгги манзилга кузатишди

Соат 11:00да Тошкент вилоятининг Бўка туманида Шадринни сўнгги манзилга кузатиш маросими бўлди.
Афсуслар бўлсинки, бу футболчи энди орамизда йўқ.
"Локомотив" раҳбарияти футболчининг оила аъзоларига моддий ёрдамини аямади. Шунингдек, футболчилар ҳам. Бундай инсонпарварлик учун уларга раҳат айтишимиз мумкин.

Ҳаммадан ҳам Фозил Мусаев изтиробда. Бу икки футболчи ёшликдан бирга футбол мактабига борган. Кейинчалик бу икки дўст Чиғатой футбол мактабида бирга ўқидилар. Кейин "Машъал" клубининг фарм клубида бирга тўп тепдилар. Йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар ва кейинчалик олимпия терма жамоасида бир хонада истиқомат қилдилар. Фозилнинг кўзларидан ёш тинмаяпти. Фозилга дўстинг учун ўзингни ушла, у эришмаган натижаларга сен эришгин деймиз.

П.С: Япония билан ўйин Шадриннинг фаолиятидаги энг яхшиси бўлган. "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳси ҳам ундан кам бўлмаган деб ўйлайман. 2011 йил Косонсойда бўлиб ўтган ўйиннинг 19 ва 24-дақиқаларида Шадрин жуда чиройли тарзда гол урган эди. "Навбаҳор"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган учрашувдаги икки гол ҳам бир хил чиққан эди. Биринчи голга ким пас берган ёдимда йўқ, аммо иккинчисида Алишер Маҳмудов чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб етказиб беради. Шу пасдан кейин иккинчи тўп Тимур Жўраев дарвозаси тўридан жой олади.
Суратда, Шадринни биринчи голдан кейинги қувончи.

Нодирхўжа Ю.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика