Бугун ОЧЛ 1/4 финал биринчи босқич тугайди

Xayrulla Xoliqov
28 авг 2019, 15:25
Осиё чемпионлар лигаси чорак финал баҳслари ниҳоятда қизиқ кечяпти.

26 август куни "Ал Наср" ўз майдонида "Ал Садд" билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, кеча бўлиб ўтган иккита ўйинда дуранг қайд этилди. Одил Аҳмедов жамоаси "Шанхай СИПГ" "Урава Редс" билан баҳсда 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, Халкнинг иккита голи туфайли ўйинни 2:2 ҳисобида якунлади. 

Кейинроқ Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" қарама-қаршилигида ҳисоб очилмади. Бугун бўлиб ўтадиган битта ўйин билан ОЧЛ 1/4 финал дастлабки учрашувлар ўз ниҳоясига етади. Бугун "Гуангжу Эвергранд" ўз майдонида амалдаги ОЧЛ ғолиби "Кашима Антлерс"ни қабул қилади. 

ОЧЛ-2019. 1/4 финал. Дастлабки учрашувлар


26 август. 22:45 

"Ал Наср" - "Ал Садд" 2:1


27 август. 16:30 

"Шанхай СИПГ" - "Урава Редс" 2:2


27 август. 22:45

"Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" 0:0


28 август. 17:00

"Гуангжу Эвергранд" - "Кашима Антлерс"

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia