

Вирц 89-дақиқада Мануэль Нойер дарвозасини ажойиб тарзда ишғол этишга муваффақ бўлди. Бу унинг профессионал фаолиятидаги илк голи сифатида ёзилди. Шунингдек, Флориан мусобақа тарихида тўп киритган энг ёш футболчига ҳам айланди. У бунга 17 ёш, 1 ой ва 3 кунлигида эришди.



