Бугун клублар ўртасидаги ЖЧ бошланади

Aziz Tukhtamuradov
3 фев 2022, 09:38
Бугун Бирлашган Араб Амирликларида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.

Чемпионат мезбон "Ал Жазира" ва Океаниянинг (Таити) "Пираэ" жамоалари ўртасидаги баҳс билан старт олади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. Мазкур ўйин ғолиби 6 февраль куни чорак финалда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига тўқнаш келади. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ЖЧда Европадан "Челси", Жанубий Америкадан "Палмейрас" жамоалари иштирок этишади. Улар тўғридан-тўғри ярим финалдан баҳсларга киришади. ЖЧда ярим финал баҳслари 8 ва 9 февраль кунларига режалаштирилган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia