UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  0 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  0 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  1 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  29 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  101

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Қизилқум"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Coca Cola Суперлигасининг 5-турига старт берилади.

Аввалги иккита уй учрашувни ғалаба билан якунлаган "Қўқон-1912" ўз майдонида чемпионатда ҳали ғалаба қозонмаган "Қизилқум"ни қабул қилади. 

Мусобақа жадвалида "Қўқон-1912" 6 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Қизилқум" ҳисобида эса атиги 1 очко мажуд бўлиб бу жамоа 13-ўринда боряпти. 

Ўтган турда ҳар икки жамоа мағлубиятга учради. "Қўқон-1912" сафарда "Бунёдкор", "Қизилқум" ўз майдонида АГМКга қарши баҳсда бир хил 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Бугунги ўйин "Қўқон-1912" учун ўз майдонидаги учинчи беллашув бўлади. Аввалги иккита уй ўйинида Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ғалабага эришишган. Қўқонликлар дастлаб "Бухоро"ни 3:0, сўнгра "Сўғдиёна"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Умуман олганда "Қўқон-1912" уйдаги иккита баҳсни ғалаба билан якунлаб, сафарда икки бор имкониятни бой берди. 

"Қизилқум"га келсак, бу жамоа тўртта турдан учтасини ўз майдонида ўтказиб, фақат мағлуб бўлди. Жамоанинг ягона дуранги Суперлигага бу йил қайтган "Машъал" билан сафарда қайд этилган (1:1). Бугун навоийликлар иккинчи бор сафарда тўп тепишади ва Тачмурад Агамурадов шогирдлари илк бор уч очколи бўлишга ҳаракат қилиб кўришади. 

Қизиғи шундаки, бугунги ўйин устоз ва шогирд ўртасидаги ўзаро қарама-қаршилик бўлади. Негаки Бахтиёр Ашурматов 2004-2005 йилги мавсумда айнан туркманистонлик мураббий қўл остида "Пахтакор"да фаолият олиб борган.

P.S. Cоат 19:00да бошланадиган ўйинни "Маҳалла" ТВ орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Қўқон-1912

Отабек Ҳайдаров - 61', Мурод Холмуҳамедов - 87', Александр Мерзляков - 89', Собит Синдаров - 90'

Суперлига. 5-тур

19/06/2020, 19:00

0
:
4
Тугади

Қизилқум

45'
90'
9'  Бобуржон Акбаров
46'  Сардор Азимов (Собит Синдаров)
46'  Филип Райевац (Ҳамидулло Абдуҳамидов)
47'  Ойбек Рустамов
61'  Отабек Ҳайдаров
61'  Мурод Холмуҳамедов
74'  Отабек Ҳайдаров (Иқбол Маликжонов)
87'  Мурод Холмуҳамедов
89'  Александр Мерзляков
90'  Ҳамидулло Абдуҳамидов
90'  Собит Синдаров
90'  Қувондиқ Рўзиев (Бек Абдуллаев)
90'  Суҳроб Бердиев (Муҳаммаданас Ҳасанов)
26'  Азизбек Усмонов
40'  Қадамбой Нурметов
65'  Қадамбой Нурметов (Абди Башимов)
65'  Дониёр Усмонов (Достон Ибрагимов)
71'  Файзулло Қамбаров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика