UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30МЛС. "Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси фаолиятидаги 899-голини урди  0 06:32Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди   2 02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  60 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  21 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   5 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  4 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  4 23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0 22:28"Лочин" ўртоқлик ўйинида "БухДУ"ни мағлуб этди  1 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  9

Бугун футбол. АГМК - "Насаф" Янгиликлар

Бугун футбол. АГМК - "Насаф"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-турига старт берилади.

Турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турган АГМК ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. "Насаф" ҳозирда 28 очко билан 6-ўринда боряпти. АГМК ҳисобида эса 19 очко мавжуд. 

Бугун Олмалиқда ўзига яраша қизиқ беллашув кечиши кутиляпти. Негаки ўтган турда иккала жамоа ҳам мағлубиятга учради. Шу боис бугун томонлар уч очко учун ҳаракат қилишади. АГМК аввалги тур "Сурхон" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қайтган бўлса, "Насаф" ўз майдонида "Бухоро"га имкониятни бой бериб қўйди. 

Табиийки "Насаф"нинг мағлубияти кутилмаган бўлди, аммо бухороликлар иккита чиройли гол урганини ҳам унутмаслик керак. Умуман олганда ҳозирги АГМК билан "Насаф"га тушуниб бўлмаяпти. Чунки иккала жамоа ҳам барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Масалан, АГМК иккинчи давра бошланганидан бери фақат иккита беллашувда ғалаба қозонди. 

Олмалиқликлар сафарда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб қайтгач, кетма-кет иккита мағлубиятни қабул қилиб олишди. Шундан кейин жамоа ўз майдонида "Динамо" устидан зафар қучиб ўтган тур Термизда имкониятни бой берди. 

"Насаф" ҳам иккинчи даврада фақат икки бор ютуққа эришди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда "Сурхон"ни ва уйда "Бунёдкор"ни мағлуб этишган. Шундан бери жамоа тўртта ўйин ўтказиб, бирортасини юта олмади. "Насаф" охирги 4 учрашувнинг учтасида мағлуб бўлиб, бир бор дуранг ўйнади. 

Олмалиқда кечган охирги 5 учрашув:

2018. Иккинчи босқич. АГМК - "Насаф" 0:2

2018. Биринчи босқич. АГМК - "Насаф" 0:0

2017. АГМК - "Насаф" 1:0 

2016. АГМК - "Насаф" 1:3 

2015. АГМК - "Насаф" 2:0 

Олмалиқда бўлиб ўтган охирги беш учрашувнинг иккитасида майдон эгалари зафар қучган. Яна иккита баҳсда "Насаф"нинг қўли баланд келган ва бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. Бугунги беллашувда эса имкониятлар тенг баҳоланмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика