

"Италиялик дарвозабонларни санамайман? Унда мен учун Ян Облак ("Атлетико"), Кейлор Навас ("Реал"), Марк-Андре тер Штеген ("Барселона"), Эдерсон ("Манчестер Сити"), Мануэль Нойер ("Бавария") ва Тибо Куртуа ("Челси") энг яхшилари. Ҳеч кимни ёдимдан чиқармадим менимча", - деди Буффон.
Шунингдек, "Барселона" посбони Марк-Андре тер Штеген эса Давид де Хеа ("Манчестер Юнайтед"), Жанлуижи Буффон ("Ювентус"), Мануэль Нойер ("Бавария"), Алиссон ("Рома") ва Эдерсонни ("Манчестер Сити") замонавий футболнинг энг кучли дарвозабонлари деб ҳисоблади.



