

"Мессини таклиф қилишда маъно кўрмаяпман. Бу унинг даражаси эмас. Келинг олдин Россия чемпионатини кўтарамиз, унинг даражасини ҳеч бўлмаса Испаниядагидек қиламиз. Шундан сўнг бундай юлдузларни таклиф қилиш учун маъно пайдо бўлади", - дейди Гинер.
ЦСКА айни дамда Россия Премьер-лигаси жадвалида 3-ўринда бормоқда. "Армиячилар" ҳисобида 11 турдан сўнг 22 очко бор.
Виктор Гончаренко жамоаси 26 октябрь куни Туланинг "Арсенал" жамоаси билан баҳс олиб боради.



