UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  1 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  2 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  3 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  12 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  0 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  7 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  19 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  21 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  25 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  12

Бу - футбол эмас, цирк! Янгиликлар

Бу - футбол эмас, цирк!

U-17 қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида "Сурхон-W" U-17 қизлар жамоаси учинчи марта ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

"Сурхон-W" қизлари биринчи даврада "Севинч"га 0:29, "Сўғдиёна-W" билан ўйинда эса 0:35 ҳисобида мағлуб бўлганди. Кеча ўтказилган "Сўғдиёна-W" билан кечган иккинчи давра ўйинида ҳам 0:29 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биргина "Сўғдиёна-W" билан кечган ҳар иккала баҳсда термизлик қизлар 0:64 ҳисобида ютқазган, агар "Севинч"дан ўтказиб юборилган голларни ҳам қўшсак, 3та ўйидаги тўплар нисбати 0:93 кўриниш олади. Даҳшат!

Даҳшати шундаки, бу жамоа зўрма зўраки, буйруқбозлик йўли билан ташкил қилинди. Бизга маълум бўлишича,"Сурхон-W" сафида тўп тепаётган қизлар футболчи эмас, улар аслида волейболчи. "Сурхон" селекционерлари футбол ўйнайдиган қизлар тополмай мажбуран волейболчи қизларни рўйхатдан ўтказган ва улар копток тепиб юрибди, яна Ўзбекистон чемпионатида қатнашяпти.

Бу ўринда ЎФАнинг ҳам айби бор.Чунки ПФЛ аёллар футболини ўтказишдан воз кечди, аниқроғи ЎФА мусобақани ўзига олди. Тортиб олдими ёки бошқа йўл биланми, тўлиқ тафсилотини билмаймиз. Шуниси аниқки, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон олий лигаси, биринчи лига, Кубок, U-17 ва U-14 каби мусобақаларни ЎФА ўтказиб келмоқда.

Бунинг натижасида Суперлига клубларига аёллар жамоасини ташкил этиш мажбурияти юкланган. Кимдир ўз хоҳиши, кимдир буйруқни бажариш учун қизлар жамоасини ташкил қилган.




Масалан, "Сурхон"га аёллар жамоаси нима учун керак? Асосий жамоа ўз стадиони йўқлигидан шундоқ ҳам икки йилдан бери ижарама-ижара юрибди. Раҳбарлари ҳам Тошкентда. Лекин клуб Суперлигада экан, аёллар ва футзалга ҳам эътибор қаратиши керак. "Сурхон" футзал клуби бу йил биринчи лигадан Олий лигага чиқди, шунда ҳам DHL ҳаваскор футзал жамоасидан 8 нафар футзалчини ижарага олиб ўйнатди. Лекин бу жамоа Олий лигада ҳам ўйнайдими-йўқми, буниси номаълум.

Аёллар футболи бўйича ҳам муаммолар етарли. Ҳозирги пайтда "Сурхон-W" аёллар жамоаси Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этиб келяпти. Бу камлик қилиб қисқа фуртсат ичида (айтайлик бир ой) зудлик билан U-17 қизлар жамоасини тузишга тўғри келди. Натижада зўрға волейболчи қизлардан жамоа тузилди ва улар кўрсатаётган натижа маълум.

Энди ўзингиз ўйлаб кўриб, учта ўйинда 93та гол ўтказган жамоадан келажакда футболчи чиқадими? Қизларнинг футболдан кўнгли совиб кетмайдими? Рақиб жамоалар 30талаб гол ургандан кўра, шундоғам кучсиз жамоани сал авайлаб тўп тепгани маъқул эмасми? Энг ааввало бунга йўл қўйиб бераётган ЎФАни нима дейиш мумкин?

Масалан, мен мусобақа ўтказишга масъул бўлганимда биринчи йирик ҳисобдан кейиноқ жамоага раҳмат айтиб, турнирдан олиб ташлаган бўлардим. Чунки бунақа циркка чидай олмасдим. Тенг кучли жамоалар йиғилмас экан, мусобақа савияси ҳеч қанақасига ортиб қолмайди.

P.S. U-17 тақвимига кўра, "Сурхон-W" U-17 жамоаси 29 август куни яна "Севинч" билан ўйнайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика