

“Бир ҳафта олдин ҳамма бизнинг “Ньюкасл”, ПСЖ ва “Лейпциг”га қарши баҳсда яхши ўйнаганимиз ҳақида гапирганди. Бу ўйинни ютишимиз шарт эди. Аммо шунга қарамай гуруҳда ҳамон яхши ҳолатдамиз. Биз кўпроқ нарсага эришишимиз мумкин, ҳамма шундай деб ҳисобламоқда. Бундай голларни ўтказишга ҳаққимиз йўқ. Нималарда хато қилганимизга назар ташлаш вақти етди”, — дейди Бруну Фернандеш.



