

Футболчи учун асосий давогарлар орасида "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари бор эди.
Хабарларга қараганда, ўйинчи Сульшернинг ўйин услубига мос тушмаганлиги учун "қизил иблислар" уни сотиб олиш фикридан қайтишган.
Ярим ҳимоячи якунланган мавсум 53та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол ва 18та ассистга эришган.
Фернандеш "Боавишта" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Спортинг"дан олдин "Новара", "Удинезе" ва "Сампдория" клубларида ўйнаган.



