Бруну Фернандеш: "Ҳаётингизнинг ҳар бир кунида олдинга қадам ташлашингиз керак"

Mirjalol Normatov
31 дек 2020, 23:55
"Манчестер Юнайтед" хавбеки Бруну Фернандеш ҳаётда қайси инсонлардан ўрнак олишини айтди.

"Ҳаётингизнинг ҳар бир кунида олдинга қадам ташлашингиз керак. Чунки сизга вақт берилган, ундан фақатгина фойдали ишлар учун фойдаланинг.

Криштиану ва Мессига қаранг, улар мавсумдан мавсумга яхши ҳолатга кириб бормоқда. Улар "Олтин тўп"ни олиш борасида бир-бири билан пойга ўйнамоқда. Буни такрорлашнинг иложи йўқ менимча.

Роналду билан терма жамоада бирга ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Шу орқали унинг қай тариқа ривожланишини кузатдим. У доимо жарималар тепишни, бош билан зарба беришни машқ қилаверади.

Шу орқали у ўзини ривожлантириб, янада кучлироқ қилиб боради", - деди португалиялик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›