

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
"Сўнгги икки мавсум Суперлига рамзий жамоасидан ўрин олиб келган бразилиялик Ратиньо "Нефтчи" билан шартнома имзолади. У яқин 2 йил давомида Фарғона клуби шарафини ҳимоя қилади", – дейилади хабарда.
Бразилиялик хавбек самарқандликлар таркибида 31 ўйинда 3 та тўп киритди ва 4 та голли пас узатди.



