Бразилияда Гарринчанинг қолдиқлари изсиз йўқолди

Aslanov Jasurbek
1 июн 2017, 11:10
Бразилия терма жамоаси афсонавий ҳужумчиси Гарринчанинг қолдиқлари изсиз йўқолди.

Бу ҳақда отаси кўмилган жойда хотира маросими ўтказмоқчи бўлган футболчининг қизи Розанжеле дус Сантос маълум қилган.

Маълумотларга кўра, бир неча йил олдин ушбу оиланинг бошқа бир аъзоси томонидан Гарринчанинг қолдиқлари Рио-де-Жанейрога кўчирилган.Аммо Гарринчанинг фарзандларига бу ҳақида маълум қилинмаган, шу билан бирга, кўчиришни тасдиқловчи бирорта ҳам ҳужжат сақланиб қолмаган.

Ҳозир қабристон ходимлари Гарринчанинг қолдиқлари қаерга жўнатилганини билмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo