UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси футболчилик фаолиятини якунлади Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси футболчилик фаолиятини якунлади

Бразилия терма жамоаси собиқ хавбеки Мишел Бастос фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Бастос шу йилнинг сенябрь ойидан буён жамоасиз юрган эди.

"Кейинги йил? Мен ўғлим, қизим ва хотиним билан ўйнайман. Мен фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Худо менга кўп нарса берди. Мен 7 ёшимдан буён футболчи бўлдим ва 20 йил профессионал даражада ўйнадим. Энди эса оиламга кўпроқ вақт ажратмоқчиман", - дейди Мишел.

"Бу қийин дамлар, аммо бунинг вақти келди ва айтишим мумкинки, ёшлигимдаги деярли барча орзуларим рўйобга чиқди".

Бастос футболчилик фаолияти давомида "Фейеноорд", "Эксельсиор", "Атлетико Паранаэнсе", "Гремио", "Фигейренсе", "Лилль", "Лион", "Шальке 04", "Ал Айн", "Рома", "Сан-Паулу", "Палмейрас" ва "Спорт Ресифе" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Мишел Бразилия терма жамоаси сафида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика