"Брайтон"нинг 24 ёшли хавбеки юрак хасталиги туфайли фаолиятини якунлади

Sherzod Nurmatov
10 окт 2022, 16:56
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Энок Мвепу 24 ёшида фаолиятини тугатганини маълум қилди.

Замбиялик футболчи ирсий юрак хасталиги туфайли футбол ўйнашни давом эттира олмайди.

Ўлимга олиб келадиган юрак-қон томир асоратлари туфайли футболчи профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилди.

"Брайтон" Мвепуни даволаш ва тикланишда қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

Ярим ҳимоячи иккинчи мавсумини "Брайтон"да ўтказди. Бунгача у Австриянинг "Зальцбург" ва "Лиферинг" жамоаларида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: brightonandhovealbion.com