Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади

Administrator
14 май 2025, 22:55
Футболчи сонидан жароҳат олди.

"Реал" ярим ҳимоячиси Браим Диас жароҳати сабабли Испания Ла Лигаси 36-турида "Мальорка"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда АS нашри хабар бермоқда.

Испания чемпионатининг 35-турида "Барселона"га қарши ўтказилган ўйинда (3:4) футболчи чап сон мушагини шикастлаган. У ноқулайлик сезишига қарамай, ўша учрашувни охиригача ўйнаб тугатишга эришди. "Реал" мураббийлар штаби эҳтиёткорлик чораси сифатида ярим ҳимоячини кейинги ўйин қайдномасига киритмасликка қарор қилган. Диас 18 майда "Севилья"га қарши ўтказиладиган 37-тур учрашувини ҳам ўтказиб юбориши эҳтимолдан холи эмас.

Браим Диас жорий мавсум 50 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 7 та голли узатма берган. "Реал" Ла Лига турнир жадвалида 75 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: AS