UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01“Сэр Мэтт Басби” соврини. МЮда мавсум футболчиси аниқланди  0 20:00Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган..."  3 20:00Olamsport: "Хамзат Хабибни мағлуб этиши мумкин", Рамзан Кадиров "лойиҳа" деб атаганига изоҳ берди ва бошқа хабарлар  0 19:50Суперлига. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  3 19:40Суперлига. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  46 19:35АПЛ Шон-шараф залига яна икки футболчи киритилди  5 19:25Суперлига. "Сўғдиёна" Қўқонда ғалаба қозонди  104 18:47"Боруссия" Иконнинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда  3 18:43Ҳусниддин Алиқулов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди  33 18:29"Кичкина камера". "Андижон" яна ютқазди, бу сафар "Локомотив"га  2 18:24Суарес: "Атлетико" бунчалик азобланади деб ўйламагандим"  7 18:17"Андижон" - "Локомотив" учрашувидан галерея  5 18:01Дунёнинг энг қиммат ҳужумкор ярим ҳимоячилари  7 17:55"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувида жорий мавсумдаги энг тезкор гол урилди  11 17:38Маунт - "Челси"да мавсумнинг энг яхши ўйинчиси  5

Бошланди! Ўзбекистон футбол ассоциациясига алангали салом Янгиликлар

Бошланди! Ўзбекистон футбол ассоциациясига алангали салом

Ўзбек футболида келишилган ўйинлар ҳар доим бўлган.

Биз афсона сифатида биладиганимиз Тўлаган Исоқовнинг таъкидлашича, СССР олий лигаси даврида ҳам (35-40 йил олдин), Азиз Ҳайдаровнинг иқрорига кўра, у Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозониб юрган маҳалларда ҳам (бир неча йил олдин) бўлган, ЎФА матбуот хизматининг хабарларига ишонсак, ўтган мавсумда ҳам бор эди.

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг охирида футболимиз бошида турган муҳтарам ташкилот футболдаги коррупцияга қарши "уруш очди". Ҳаммамиз ўрнимиздан туриб, қарсак чалиб юбордик. "Баракалла, бўларкан-ку", дедик. Ишондик, вақти келган эди-да. Кейин нима бўлди?..

Бироз аввал "Турон" жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг "оловли" нутқини эшитган бўлсангиз керак. У тўғри гапирди ёки йўқ, билмадим. Лекин қачондир айтилиши керак бўлган, кимдир айтиши керак бўлганларни гапирди. Бутун "карьераси"ни ўртага қўйиб гапирди. Яна такрорлайман, аввал ўртага қўйди, кейин гапирди...




Унинг гапларини муҳокама қилмаймиз. Фақат унинг нутқидан номаълум манзилга йўлланган саволларни ажратиб олиб, масъулларга етказамиз.

1. Футболдаги коррупцияни тугатиш ҳақида ўйлаётган, аммо айбдорларнинг барчасини жазоламаган ЎФАга дастлабки савол: ҳакамларга ким чора кўради?

2. Янги мавсум стартигача келишилган ўйинларда иштирок этган барчанинг жазоланишини ваъда қилган ЎФАга иккичи савол: аллақачон 2021 йилги мавсумнинг 2-тури бошланди, яна қачонгача чидаш мумкин?

3. Футболни тозалаётган ЎФАга навбатдаги савол: шуми тозалаётгани?

4. Келишилган ўйинларда иштирок қилган клубларни жазоламаган ЎФАга охирги савол: шуми адолат?

Юқорида айтдик, ўзбек футболида келишилган ўйинлар ҳар доим бўлган. Энг қизиғи, футбол атрофидаги кишиларнинг бундан ҳар доим хабари бўлган. Исломбек Исмоилов ҳақ. Кимдир журъат топиб, охиригача бормас экан, фарзандларимиз ҳам шу муаммо билан курашиб яшайди. Шу ўринда яна бир бор ЎФАга юзланамиз: жаноблар, ҳаммаси сизнинг қўлингизда. Журъат топинг, жазоланг. Халқ ўз "қаҳрамон"ларини билсин! 

Бу гапни нега айтяпмиз? Биздаги маълумотларга кўра, келишилган ўйинлар аллақачон аниқлаб бўлинган, иштирокчилар рўйхати аниқ. Ҳатто уларда ишлаган ҳакамлар ҳам жазоланди. Лекин, ўша ҳакамларни ёллаган клублар ҳамон жазоланмаяпти. Сабаби эса фақатгина Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мутасаддиларигагина аён...

Муқаддам Италияда ва Туркияда шу каби ҳолатлар юзага келганида масъул федерациялар қанақа йўл тутганини биласиз. Ўзбек футболининг бугунги аҳволини тасаввур қилишингиз учун айтаман, келишилган ўйинларда қатнашган бир нечта жамоалар Ўзбекистон Суперлигасида иштирокини ҳамон давом эттирмоқда. Футболни тозалашни мақсад қилган ЎФА уларни нега жазоламаяпти? Очиғи, бизга ҳам қизиқ. Кутамиз. Балки, қандайдир садо чиқиб қолар...

P.s.: Юқоридаги фикрларнинг барчаси шахсий. Сиз ҳам ўз позициянгизни билдиринг.

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +160   

Фикрлар

+57   
14 мар 22:14:22
CA BOSS
Агар Исломга тайзиқ ўтказилса, бошқа клуб мураббийлари жамоалар ИШ ташланглар!! Бу ФУТБОЛимиз ривожи учун катта қадам бўлади..
Ислом ТРЕНДда.. Интернетда ёняпди, бунинг фикри
+35   
14 мар 22:18:16
QWERTY
Joningdan! Mazza qildim shunaqa murabbiyimiz borligiga! Rahmat bu odam o'tgan yili tarix yaratdi, bu yil korrupsiyani ko'tarib yana tarix yaratyapti, respect deganla +
+33   
14 мар 22:01:23
Qarshi
Pozor UFA.
+32   
14 мар 22:03:55
Акмал Анварович
ИСЛОМЖОН, ОТАНГГА МИНГ РАХМАТ! МУХЛИСЛАРНИ ЖУДА КАТТА ҚИСМИ СЕН ТАРАФ!

ЖАМОЛИДДИН АКАНИ ФИКРЛАРИ 100% ТЎҒРИ.
ОЛСА ИШИНИ ОЛАДИ. РИЗҚ АЛЛОҲДАН!!!
+29   
14 мар 22:06:02
Ali7279
Тарихга.назар солсак аслида келишилган уйинлар кироли эрматов булади чемпионат азияда укиганман
+27   
14 мар 22:21:14
to'g'riso'z
ИСЛОМ ИСМОИЛОВни аллох панохида асрасин. Порахурлар асл башараларини куриб унга зиён етказишмасин. Ука сени аллох панохида асрасин,шунингдек якинларингни хам яратган панохида асрасин...
+24   
14 мар 22:13:09
FC CHELSEA NAVBAXOR
Bechora Turon kulubi egalarini ko'rib raxmim keldi tugrisi.
Xakamlarning qilig'ini ko'rib obdon tamom bo'ldim.

Bizda kulublarni xususiy sotib oladiganlar xam Obod , Turonlarnixolini ko'rib qo'rqib xam ketgan.

Bu xolatda amaldorlarimizning xam qo'li bo'lsa ajab emas.

Ravshan ermatov xurmating xam bir pul bo'lmoqda.
Babayanni yomon der edik aslida undanda yomon odam siz ekansiz.
Bo'ldi shuncha ko'z bo'yamachilik.
+21   
14 мар 22:04:02
kosonsoy&ququmboy
Bizni futbolda haqiqat talab qilganlar albatta jazolanadi.Bu futbolimiz uchun meros.
+21   
14 мар 22:01:53
Abror_Tursunov
Ravshan Ermatovga Salomlar
+20   
14 мар 22:21:47
sharipov odil
Келиб келиб Р.Эрматовни УФАга рахбар қилишадими?! Ахир у бошқа хамма хакамлар билан хамтовоқ ку, уларни хаёт тарзини яхши билади ку, ким кимга пул беришини, ким бермаслигини.Унга хаммаси аён. Э хуллас...
+20   
14 мар 22:10:19
to'g'riso'z
Агар шу одамни футболдан четлатишса хеч Ким УЗБЕК Футболи га кирмай куя килсин. Сен хакикатни гапирсангу сени жазолашса бунаканги ташкилотга тупургин.
Чулпон ва Авлонийлар хакикатни гапириб сургун булганда Яна 4 ёки 5 киши кетса хеч нарса узгармайди, факат шундай хакикатни гапиришни кукрак кериб юрган спорт ЖУРНАЛИСТлари хам ургансин. Офарин хакикатни гапирадиган мураббий топилди. Энди ЖУРНАЛИСТЛАР хам ургансин!!!
Хакикат эгилади, букилади ва бизни футболом келганда СИНАДИ!!!!!!!!!
+19   
14 мар 22:19:43
Qarshi
Yahshilab eshitinglar. Sudya shu momentni kutib turdi uyin boshidan dedi Usmoilov. Otanga ming raxmat
+18   
14 мар 22:50:17
Aziz Rahmon
Энг катта коррупционер Эрматовни узику
+18   
14 мар 22:41:15
Якубович_57
МЕНИНГ ФИКРИМЧА,УЗБЕКИСТОННИНГ 1ЧЕМПИОНАТИДАН,ХОЗИРГИ 30-ЧЕПИОНАТГАЧА БУЛГАН ДАВРДА ШУНДАЙ ХОЛАТЛАР АСОСАН,ТОШКЕНТ КОМАНДАЛАРИ ИШТИРОКИДА СОДИР ЭТИЛГАН;;;$$$.
+17   
14 мар 22:13:46
Alisher_architektur
УФА тамом булди мавсум бошидан шунча хатоликлар, шарманда 4 ой нима тайёргарлик курди булар хакамларни 100 % хаммасини йукотиш керак, бизда футболчилар жамоа хакамга ишониб майдонга чикишади 3 очкони олишиб хурсанд премя ойликни олиб юрувиришади, халкаро майдонга чикишган оркага караб тормоз босишади,
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика