"Боруссия" ва Мукоко ўртасида янги шартнома бўлмайди

17 дек 2022, 16:35
"Боруссия" Дортмунд футболчиси Юссуфа Мукокога Англиянинг "Челси"сидан жиддий қизиқиш бўлмоқда.

"Челси" ва бошқа йирик клубларнинг қизиқиши туфайли 18 ёшли форвард Юссуфа Мукоко ҳозирги клуби билан янги битим тузмаяпти. Аввалроқ немис клуби германиялик футболчига 5-6 млн евролик маош таклиф қилгани айтилганди, бироқ ҳозир бу баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Манбага интервью берган ўйинчининг агенти Патрик Уильямс шундай деди:

"Тасдиқлашим мумкинки, биз ҳозир Дортмунднинг "Боруссия"си билан янги битим тузишга яқин эмасмиз. Шунингдек, сизни ишонтириб айтаманки, тарқалаётган рақамлар тўғри эмас ва Юссуфага ҳеч қандай битим таклиф қилинмаган. Лекин биз ҳали ҳам клуб билан алоқадамиз ва кейинги кунларда нима бўлишини билмаймиз".

Ҳужумчи Бундеслига клубида қолишни истайди, чунки у бу ерда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Лекин Мукоко ўз келажагига аниқлик киритишни ва унга ишонадиган жамоада ўйнашни истайди.

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Барселона" ва "Ньюкасл" футболчини қўлга киритиш учун ҳаракат қилаётган бўлса-да, "Челси" улар орасида фаворит бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports Deutschland

Сўнгги янгиликлар

Барча ›