

"Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" жамоалари ўйинчини ўз сафларида кўришмоқчи. Немис клуби ўйинчи 100 миллион евродан камига сотилмаслигини маълум қилди. Transfermarkt уни 35 миллион еврога баҳолаган.
Жейми жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди. Унинг "арилар" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



