

22 ёшли футболчига немис клуби аввал ҳам қизиқиш билдирган эди, аммо ҳозирда "Боруссия" бельгияликни харид қилишга жиддий киришган. Клубдагилар "Эвертон" билан 35 млн. евро эвазига келишмоқчи. Лукакунинг трансфери ва Марио Гётценинг қайтиши жамоа етакчиларини клуб билан шартнома узайтиришга кўндириши мумкин. Шундай қилиб, "арилар" раҳбарлари нафақат таркибни кучайтириш, балки етакчиларни ҳам сақлаб қолиши мумкин.



