Бонуччи «Ювентус»га қарши ўйнамайди

Narzulla Saydullayev
23 окт 2017, 14:12
«Милан» сардори Леонардо Бонуччи «Женоа»га қарши ўйинда (0:0) қизил карточка олди ва энди 2та ўйинга дисквалификация қилинади.

Ҳимоячи рақиб вакили Алеандро Розининг юзига тирсаги билан ургани учун мана шундай жазога лойиқ кўрилади.

Шу тариқа, Бонуччи Италия А сериясининг навбатдаги турларида «Кьево» ва собиқ клуби «Ювентус» билан баҳсларда иштирок эта олмайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bein sport