UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  4 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:3 (онлайн ҳисоб)  24 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  38 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Болтнинг рекордини янгилашни орзу қилган Гнабри ҳақида Янгиликлар

Болтнинг рекордини янгилашни орзу қилган Гнабри ҳақида

Серж Гнабри – "Бавария" форварди ва Чемпионлар Лигаси иккинчи турида покерга эришган қаҳрамондир.

Сержнинг отаси Жан-Херманн немис тилини мукаммал ўрганиш учун Кот-д’Ивуардан Германияга кўчиб борган. У ватанига қайтиб, немис тилидан дарс бермоқчи бўлган. Аммо ортга қайтмади – ўша ерда оила қурди ва иқтидорли футболчини вояга етказди. Серж "Вердер"га ўтганида унинг биографияси билан жиддийроқ қизиқа бошлашди. Шунда отаси Кот-д’Ивуар термаси шарафини ҳимоя қилгани ҳақидаги маълумот аён бўлди.

Серж аввал бошидан югуришда қолганлардан устунлиги борлиги сезилганди. У болалигидан Усэйн Болтга ҳавас қиларди ва кун келиб у билан бирор мусобақада беллашиб кўришни орзу қиларди. Айтишларича, Болт тинимсиз равишда рекордини янгилаб боргани Гнабри футболга катта эътибор қаратишига сабаб бўлган. "Бир куни битта нарсани танлашимга тўғри келди ва мен футболни танладим", – дейди ўйинчи.

Гнабри Озил билан танишганини кулиб эслайди. Серж ўшанда 10 ёшда эди (Месут ундан олти ёш катта): "У менинг шаҳримдан унча узоқ бўлмаган жойда бўлаётган турнирда иштирок этди, шу сабабли уни томоша қилишга бордим. У турнирнинг энг яхши ўйинчиси бўлди ва у билан суратга тушдим. Аммо яхшиси буни ундан сўраманг – мағрурланиб кетади".

Гнабри болалигида клубини кўп ўзгартирган – ё ҳар йили, ё икки йилда бир марта. 11 ёшида ва ниҳоят "Штутгарт"га ўтди ва у ерда 5 йил давомида тўп тепди. Кейинги жамоаси эса "Арсенал" бўлди. У ерда ўйинчига 100 минг фунт тўлашди: Гнабри отаси билан борганди – отаси инглиз тилидан дарс берган, вақти-вақти билан Германияга бориб туришган. "Биламан, баъзилар уйини жуда соғинади, – деган эди Гнабри. – Бироқ бу нарса мен учун муаммо эмас – "Арсенал"да кўпчилик немис тилида гаплашарди. Шу сабабли унчалик ҳам қийналмаганман".

Иқтидорли ўйинчи Пер Мертезакер унга катта таъсир кўрсатган: "Мен "Арсенал"га ундан олдинроқ келган бўлсам ҳам, у менга кўпроқ ёрдам берди". Бундан ташқари, Гнабрига "Барселона" ҳам ёқарди, аммо кўпроқ Зиданни кузатарди. Ҳаётидаги энг муҳим, фаолиятига катта таъсир кўрсатган инсон эса — отаси эди.

"Арсенал"нинг энг ёш дебютантлари орасида Жек Уилшердан кейинги иккинчи ўринни Гнабри эгаллаганди. У 17 ёшида 2012/13 йилги мавсум пайти "Арсенал" сафида илк бор майдонга тушган. Келаси йил эса барча турнирларда 14 баҳсда иштирок этган.

Бунинг ортидан жиддий синовлар бошланди. Гнабри тиззасидан жароҳат олди ва бир йилга сафдан чиқди. Кейин эса "Вест Бромвич"га ижарага бериб юборилди ва омади чопмади. Тони Пьюлис футболчи ўйнашни чин дилдан хоҳлаши, аммо АПЛ даражасига чиқа олмайди деб айтганди.

"Жуда қийин давр бўлган. Бир йил умрим бекорга сарфланди, қайтганимда эса "Вест Бромвич"га ижарага бериб юборишди", – ёдга олади Гнабри. Барчаси учун курашиш керакми ё ҳаммасини ташлаб кетган маъқулми... У иккиланиб қолди. – "Аммо отам менга ўзимга ишонишим, менинг ўрнимда бўлганида ғолиб чиқмагунча курашишини таъкидлади. Мертезакер ҳам катта ёрдам берди ва менга ғамхўрлик қилди".

Орадан бир неча йил ўтди ва Гнабри "Бавария" юлдузига айланди. "Босим, ҳиссиётлар ва аслида нимани ўйлаётганимиз ҳақида айтганимизда кўпчилик бизни кучсиз деб ҳисоблайди. Қўрқув ва камчилик ҳар бир инсонда бор. Аммо буни унутиб қўйишади. Агар биз ҳис-туйғуларимиз ҳақида гапирганимизда, кўп нарса ўзгарган бўларди.

Биз ҳам оддий инсонмиз. Биз ҳам хато қиламиз. Ҳамма нарса ҳам идеал эмас. Жамоадагиларнинг кайфияти ўзгарганида, сиз бир-бирингизни янада яхшироқ билиб олардингиз. Балки бу ўзингизга бўлган ишончни шакллантиришда, босимларни енгиб ўта олиш, барча нарсага янгича ёндашиш учун бир йўлдир.", — дейди Гнабри.

Гнабри ўшанда фақатгина 2016/17 йилги мавсумни кутиши керак эди. "Арсенал" уни "Вердер"га сотиб юборди. Гнабри Бремен клуби сафида 11та гол уришга эришди, жамоа эса чемпионатда 8-поғонани эгаллади. Шундан сўнг – "Бавария" уни сотиб олди ва "Хоффенхайм"га ижарага берди. Зинсхайм клубидаги омадли мавсумдан сўнг, қаҳрамонимиз Мюнхен суперклубининг етакчисига айланди. Гнабри биринчи мавсумдаёқ "Бавария"нинг энг яхши ўйинчисига айланди (мухлислар томонидан). Мукофотлар, термадаги голлар, дунёга танилиш — Гнабри буларнинг барига 2019 йилда эришди.

Гнабрининг голни нишонлаш усули танилиб улгурди. Футболчи уни баскетболдан кўчириб олган. Серж баскетболни жуда яхши кўради. Таҳминимизча, "Лейкерс"га мухлислик қилади, лекин голни нишонлашни ва таом тайёрлаш усулларини "Хьюстон" вакили Жеймс Харденда кўриб олган. 

"Мен бир видео кўрганман. Унда Харден ғалаба тўпини нишонлаётганда ҳудди таом пишираётгандек ҳаракатларни амалга оширади" - тушунтиради Гнабри. 

Гнабрининг голни қандай нишонлашини Лондонда тўрт бор гувоҳи бўлишди. Охирларига келиб қахрамонимиз таом тайёрлашдан чарчади ва фақат табрикларни қабул қилди. Лондондаги покер - ўзига хос аҳамиятга эга. Ахир айнан шу ерда футболчи фаолиятининг энг қийин даврини бошидан ўтқизганди.


 


Бу бир футболчи ҳаётидаги маълум давр эди. Шундай экан, қанчалик қийин вазиятда бўлманг, умидсизликка тушманг, бир жойда тўхтаб қолманг, умидингизни узмай, ҳаракат қилишда давом этинг. Ана шунда албатта меҳнатингиз роҳатини кўрасиз!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика