"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди

Sherzod Nurmatov
27 май 2024, 15:37
Туринликлар Риккардо Калафьори билан шартнома тузиш арафасида.

Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди. 

Хабар қилинишича, 22 ёшли Калафьори "кекса синьора"га йўл олган мураббий Тиаго Мотта билан ишлаш ниятида. Ҳимоячи аллақачон шахсий шартнома бўйича келишиб олган ва клублар ўртасидаги музокаралар давом этади. Битимга бошқа футболчилар ҳам киритилиши мумкин.

Риккардо Калафьори ушбу мавсум "Болонья" таркибида 37 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›