UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  0 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  8 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Бобир Абдихолиқов “Рух” таркибига ўтганидан кейин нималар деди? Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов “Рух” таркибига ўтганидан кейин нималар деди?

Украинанинг “Рух” клуби Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансферини эълон қилди.

23 ёшли футболчи янги жамоасининг матбуот хизматига интервью берди: 

“Рух” таркибига қўшилганимдан жуда ҳам хурсандман. Жамоага кўпроқ голлар уриш ва сифатли ўйин қуриш борасида ёрдамлашиш учун қўлимдан келганини қиламан. Биринчи машғулотни сабрсизлик билан кутяпман. Ҳозир ажойиб ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпман. Менда бошқа клублардан ҳам қулайроқ шартлар асосидаги таклифлар бор эди, аммо маблағ мен учун асосий мақсад эмас. Мен футболчи сифатида ўсишни ва Европанинг яхши чемпионатларидан бирида ўйнашни истайман. “Рух” мен учун трамплин вазифасини ўтайди. УПЛда  “Шахтёр” ва “Динамо” сингари клубларнинг ўйнаши чемпионатнинг юқори савиясидан далолат беради. 

Аввалроқ “16” рақами остида Максим Шацких тўп тепган. Шу туфайли мазкур рақамни танладим. Максим – ўзбек ва украин футболининг афсонаси. Унинг ўйинлари мени ҳар доим қойил қолдирган. Биламан, у “Рух” таркибида ҳам фаолият олиб борган эди.

Дастлаб, мослашиш жараёнидан ўтишим керак. Кейинги қадам эса кўпроқ гол уриб, жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшиш бўлади. Мен “Шахтёр”га қарши ўйнашни истайман, улар кучли жамоа. Дебютимни интиқиб кутяпман. Бош мураббий аввало жисмоний тайёргарлигимни текшириб, кейин ўйинга чиқиш-чиқмаслигим ҳақида якуний қарорини айтар экан”.

Расмий хабар: Бобир Абдихолиқов "Рух" футболчисига айланди        

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика