Бобир Абдихолиқов бугун янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади
19 фев 2021 14:40
Янгиликлар
Бобир Абдихолиқов бугун янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади
Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов фаолиятини Украинада давом эттириши ҳақида хабар бергандик.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, кеча футболчи Львов шаҳрига етиб борди. Уни клуб вакиллари кутиб олишди ҳамда Львов шаҳридаги беш юлдузли "Grand Hotel Lviv" меҳмонхонасига жойлаштиришди.
Бугун Тошкент вақти билан соат 15:00да Бобир Абдихолиқов "Рух" сафида тиббий кўрикдан ўтади. Барчаси яхши ўтса, футболчи шартномага қўл қўяди ва бугуннинг ўзида янги жамоаси сафида машғулот ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар