

Маълумки, ушбу мусобақа бу йил Малайзияда, 20 сентябрь - 7 октябрь оралиғида бўлиб ўтади.
Қуръа натижаларига кўра гуруҳлар қуйидагича кўринишда бўлди:
U-16 Осиё чемпионати-2018
"А" гуруҳи: Малайзия, Япония, Таиланд, Тожикистон.
"B" гуруҳи: КХДР, Уммон, Яман, Иордания.
"С" гуруҳи: Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия.
"D" гуруҳи: Ироқ, Жанубий Корея, Австралия, Афғонистон.
Мусобақа низомига кўра якуний тўртликдан ўрин олган жамоалар 2019 йил Перуда ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Ушбу турнирда бизнинг ўсмирлар терма жамоамиз қатнаша олмайди. Чунки ўтган йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтган саралаш ўйинларида гуруҳдан чиқа олмаганмиз.




